Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хизмат сафари харажатлари: чегириладими ёки чегирилмайдими

06.07.2020

Рус тилида ўқиш

Хизмат сафари харажатлари чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган. Бу солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида уларнинг истисносиз барчаси жами даромаддан чегирилиши мумкинлигини англатадими? «Норма» эксперти Олег ЦОЙ СКнинг мазкур нормасини амалда қўллаш жиҳатларига ойдинлик киритди.

 

– Хизмат сафари харажатларини чегириладиган харажатлар жумласига киритиш учун улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Яъни:

  • даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлиши (музокаралар ўтказиш, хом ашёни етказиб берувчилар билан контракт тузиш, буюртмачининг ҳудудида ишларни бажариш в ҳ.к. мақсадида хизмат сафари);
  • шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлиши ёхуд хизмат қилиши ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлиши (рақобатбардошликни ошириш учун ходим минтақаларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг тақдимот маросимини ўтказади, соҳага оид кўргазмада қатнашади ва ҳ.к.).

 

Қуйидагилар хизмат сафари харажатларининг ҳужжатли тасдиғи ҳисобланади:

  • хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ;
  • Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарига чиққанда хизмат сафари гувоҳномаси;
  • хизмат сафарига юборилган ходим учун ишлаб чиқариш топшириғи;
  • аванс ҳисоботи;
  • топшириқ бажарилгани тўғрисида ҳисобот;
  • транспорт харажатлари, яшаш харажатлари ва бошқа ҳақиқатдаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Диққат! Тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар хизмат сафарининг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганини осон асослашингизда ёрдам беради.

 

Бироқ хизмат сафари харажатларининг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши ва ҳужжатлар билан тасдиқланиши барча харажатларни чегириладиган харажатларга киритиш мумкин дегани эмас.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16