Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳудудларнинг ўрта муддатли бюджетларини тузиш жараёни бошланди

07.02.2018

Молия вазирлигида ўрта муддатли бюджет тузиш концепцияси ҳамда Наманган шаҳри мисолида бюджетни ўрта муддатга тузиш услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

 

Маъмурий ислоҳотлар концепцияси стратегик режалаштириш тизимини яратишни назарда тутади. Бюджетни “қисқа муддатли”, “ўрта муддатли” ва “узоқ муддатли” режалаштириш каби тушунчалар киритилмоқда.

 

Ҳудудлар кесимида биринчи ўрта муддатли бюджет Наманганда қабул қилинди. У 2018-2020 йиллар учун мўлжалланган бўлиб, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган. Ушбу тажриба асосида БМТ Тараққиёт дастури ва Британиянинг элчихонаси кўмагида услубий қўлланма ишлаб чиқилди ва нашр этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қоидаларга кўра Давлат бюджети йиллик асосда индексацияни қўллаш усули билан тузилади.  Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва бюджет ташкилотлари ўз молиясини бир йилдан ортиқ муддатга прогноз қила олишмайди.

 

Ўрта муддатга бюджетни режалаштириш Давлат бюджетини бир неча йилга (қоида тариқасида 3-5 йилга) тузишни назарда тутади. Бундай тизим ривожланган хориж мамлакатларида амал қилади.

 

Ўзбекистонда ўрта муддатли бюджетни тузиш “юқоридан-пастга” ва “пастдан-юқорига” ёндашувлари асосида амалга оширилади. Биринчиси макроиқтисодий прогноз моделлари асосида 3-4 йиллик бюджетнинг юқори чегараларини аниқлашни назарда тутади. Иккинчиси вазирлик ва идораларнинг бюджет сўрови кўринишида бюджет маблағларига 3-4 йиллик талабини аниқлашни кўзда тутади.

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум