Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

ИДХЯПда кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги хизмат

30.09.2015

Ягона давлат портали Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда янги интерактив хизматни ишлаб чиқди. Унинг моҳияти шундан иборатки, ёлғиз кексаларни ва ногиронларни интернат уйларига жойлаштириш учун Интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади.


 

Янги хизмат ёлғиз кексалар ва ногиронларни “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхатини электрон шаклда қабул қилиш, шунингдек уларни ушбу муассасаларга жойлашиш ҳуқуқини берувчи қарор (буйруқ)нинг нусхасини олиш имконини беради.

 

 

Қуйидагилар хизматни олувчилар ҳисобланади:

 

 

“Саховат” интернат уйлари учун – ёлғиз кексалар ва I ва II гуруҳ ногиронлари.

 

 

Эслатиб ўтамизки, "Саховат" интернат уйлари Ўзбекистонда доимий яшайдиган, Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлари учун тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатади.


 

“Мурувват” интернат уйлари учун –  васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ва ҳомий.

 

 

"Мурувват" интернат уйлари Ўзбекистонда доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлари учун тиббий-ижтимоий хизматлари кўрсатади.  

"Мурувват" меҳрибонлик уйларида республикада яшайдиган,  руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган , 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болаларга тиббий-ижтимоий хизматлари кўрсатади.

 

 

Фуқаролардан аризаларни қабул қилиш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.

 

 

Аризачига жавоб электрон шаклда фойдаланувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ва/ёки рўйхатдан ўтишда кўрсатган электрон манзилига юборилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда аризачига ёлғиз кексаларни ва ногиронларни “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати, шунингдек аризада кўрсатилган фуқароларни мазкур муассасаларга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи қарор (буйруқ)лар нусхаларини тақдим қилинади.

 

 

Хизмат бепул бўлиб, жисмоний шахсларга кўрсатилади. ИДХЯП орқали берилган аризани кўриб чиқиш муддати 20 кунни ташкил қилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (23.08.2011 йилдаги 240-сон) асосан  қабул қилишга қарши кўрсаткичлар “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига қабул қилишни рад этишга асос бўлиб хизмат қилади. Бунда аризачи сифатсиз хизмат кўрсатилиши, шунингдек масъул ходимнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

 

Мавзу бўйича мақола:


Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилишни Интернет орқали сўраш мумкин