Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижара шартномаси муддатини узайтираётганда нималарни инобатга олиш лозим

18.05.2020

Рус тилида ўқиш

Тарафлар нотурар жойнинг ижара шартномасини туздилар. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, ижарага олувчи жойдан фойдаланишда давом этади, ижарага берувчи эса эътироз билдирмайди. Бундай вазиятда нималарни инобатга олиш лозим?

 

Ижара шартномаси муддатини узайтиришга оид жиҳатларни юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ тушунтириб берди.


Шартнома муддати узайтирилганини ҳужжатлар билан расмийлаштириш керакми

 

– Ҳа, керак.

Шартномада тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Ижара шартномасини олайлик: ижарага берувчининг асосий мажбурияти – контрагентга вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фақат фойдаланиш учун мол-мулкни бериш. Ижарага олувчида қарама-қарши мажбурият юзага келади – ижара тўловини тўлаш.

 

Бошқалардан ташқари, шартномада уни бажариш муддатлари белгиланади. Мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Ижара билан бўлганидек, мажбуриятлар узоқ муддатли тусга эга бўлса, тарафлар белгилаган муддат тугагач, улар бажарилган деб ҳисобланади.

 

Шу сабабли контрагентлар ўзаро муносабатларни давом эттириш учун:

  • дастлабки шартномадаги ижара муддати тўғрисидаги шартга ўзгартириш киритишлари керак. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда амалга оширилади. Шартнома тарафларидан лоақал биттаси юридик шахс бўлса, муддатидан қатъи назар, мулкий ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади. Яъни ижара шартномасига қўшимча келишувни ёзма равишда расмийлаштиришингиз керак;
  • муддатидан ташқари бошқа шартлар (ижара тўлови миқдори, ижарага олинадиган майдон, тарафларнинг мажбуриятлари ва ҳ.к.) ҳам ўзгарса, янги ижара шартномасини тузишлари мақсадга мувофиқ. Бунда ижарага олувчи янги муддатга ижара шартномасини тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлишини назарда тутинг.

 

Карантин шароитида ҳужжатларни ЭҲФ ва ЭҲА тизимлари ёрдамида расмийлаштириш мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум