Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Инсофсиз етказиб берувчилар 3 йилга электрон давлат харидларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Инсофсиз етказиб берувчилар 3 йилга электрон давлат харидларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади

15.05.2018

14 май куни Давлат харидлари ягона ахборот портали тақдимот маросимини ўтказди.  

 

Xarid.uz порталида ахборотни тўлиқ эълон қилиш, шунингдек давлат харидларини электрон дўкон ва аукцион шаклида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Товарларни сотиб олиш тўғрисидаги эълонларни чоп этишдан бошлаб буюртмачи билан савдо ғолиби ўртасида шартнома тузишгача бўлган барча босқичлар электрон шаклда амалга оширилади.

 

Буюртмачилар ва етказиб берувчилар фақат электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланган ҳолда электрон харидларда иштирок этадилар.

 

Порталнинг электрон тизимига Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (ҲККП) орқали битимларни кафолатли таъминлаш амалиёти жорий этилади. Томонлар электрон харидларда иштирок этиш учун аванс тўловини киритишлари шарт, буюртмачи ёки етказиб берувчи шартнома мажбуриятларини бажармаганда у жабрланган томон фойдасига ундириб олинади. Шартнома мажбуриятларини бузган етказиб берувчи инсофсиз етказиб берувчилар реестрига киритилиб, 3 йилга электрон харидларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилади. Тегишли қарор Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан қабул қилинади. Жарима санкцияларини қўллаш амалиёти томонларнинг жавобгарлигини ошириш учун замин яратиб, шартномавий интизомни мустаҳкамлайди.     

 

Давлат харидлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш учун куну тун фаолият юритувчи хизмат ҳам ташкил этилган (сall-марказ: 213-33-30 ёки 1162).

 

Янги электрон тизимда 3 мингга яқин мижоз аккредитацияланган, электрон дўконда эса 1,6 мингтадан ортиқ товар жойлаштирилган.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум