Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

«Иқтисодий эркинлик индекси»: Ўзбекистоннинг позицияси

07.11.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон 2019 йилнинг 9 ойи якунларига кўра «Иқтисодий эркинлик индекси»да «Солиқ юки» индикатори бўйича 23-позицияда, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати.  

 

«Heritage Foundation» Америка маркази томонидан «Wall Street Journal» билан ҳамкорликда 1995 йилдан буён ҳар йили 186 мамлакатнинг рейтинги тузиб келинади. «Иқтисодий эркинлик индекси» 4 та гуруҳга бирлаштирилган 12 та компонентни ўз ичига олиб, 0 дан 100 гача бўлган шкала бўйича ўлчанади. Индекснинг қиймати қанча катта бўлса, тузувчилар фикрига кўра, давлат шунчалик иқтисодий жиҳатдан эркин бўлади.

 

Умумий рейтингда Ўзбекистон ўтган йилда 12 поғонага: 152 ўриндан 140 ўринга кўтарилишни уддалади. Мамлакат томонидан тўпланган умумий балл 53,3 (ўтган йилдаги қийматга нисбатан +1,8) баллни ташкил этди. 12 та индикатордан 8 тасида яхшиланиш, учта индикатор - суд тизимининг самарадорлиги, монетар эркинлик ва молиявий фаровонлик бўйича ёмонлашув кузатилади. Молиявий эркинлик кўрсаткичи ҳеч қандай тарзда ўзгармади. Бироқ, Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасининг 43 мамлакати орасида 36-ўринни эгаллаган ва умуман минтақавий ва жаҳон қийматларидан паст баллга эга бўлган ҳолда кўпроқ эркин бўлмаган иқтисодиётга эга мамлакатлар қаторида қолмоқда.

 

Муаллифлар асосланадиган баҳолаш услубиятига кўра, «Солиқ юки» индикатори қуйидаги кўрсаткичларнинг ўртача арифметик қийматлари асосида шаклланади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси;
  • корпорациялардан олинадиган фойда солиғининг энг юқори ставкаси;
  • умумий солиқ юки ЯИМга нисбатан фоизда.

 

Учта факторнинг ҳар бири 100-баллик шкалага ўтказилади ва тенг вазни билан якуний кўрсаткичга киради.

 

Индикатор ўзгаришини баҳолаш учун Ўзбекистонда 2018-2019 йилларнинг 9 ойи учун қуйидаги кўрсаткичлар қабул қилинган:

  • 22,5%дан  12%гача пасайтирилган ЖШДСнинг энг юқори ставкаси;
  • ўтган йили 14% ва бу йил 12% бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг энг юқори ставкаси;
  • умумий солиқ юки (солиқ тушумларининг даврнинг ЯИМга нисбати).

 

«Солиқ юки» умумий индикаторининг ҳисоб-китоби қийматнинг 0,3 фоизга, 22,2% дан 21,9%гача пасайганини кўрсатмоқда.

 

Бунда таркибий кўрсаткичларнинг қийматлари қуйидаги тарзда шаклланди:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича қийматнинг 84,8 дан 95,7 гача – 10,9 фоизга яхшиланиши;
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг энг юқори ставкаси бўйича қийматнинг 94,1 дан 95,7 гача - 1,6 фоизга яхшиланиши;
  • умумий солиқ юки бўйича - 85,3 дан 85,6 гача.

 

Шу тариқа, Ўзбекистонда «Солиқ юки» таркибий индикатори қиймати ўртача жаҳон қийматидан 14,7 фоизга (100%дан 77,6%) яхши, бу 23-позицияга тўғри келади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_