Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ирода Ибодуллаева: «Барча саволларимга жавобни bir.uz да топдим»

31.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Агар бухгалтерларнинг барчаси bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида ўқиб чиққанда эди, ижтимоий тармоқлар гуруҳлари ва мессенжерларида касбий мавзудаги саволлар кўп бўлмаган бўларди. «Бош бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби) 2 тоифа» ихтисослиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширган Ирода Ибодуллаева шундай деб ҳисоблайди.

 

– Ирода, bir.uz тизими ҳақида қаердан билдингиз ва ундан қандай фойдаландингиз?

 

– Сўнгги йилларда мен кўпроқ оила ишлари билан банд бўлдим. Бу даврда касбимни ташламадим – кичик фирманинг бухгалтерия ҳисобини юритиб, бир хил андозадаги ишларни бажариб келдим, малака ва тажрибамни оширишга эса имкон топмадим. Эндиликда – фарзандларим улғайган сайин бўш вақтим кўпая бошлади. Ҳозир кўникма ва билимларимни янгилаш мавриди келганлигини англаб турибман. Билим олиш мақсадида энг мақбул вариантни излашга тушдим. Курсларга бормоқчи бўлдим, лекин кун тартибимга мос келадиганини тополмадим. norma.uz телеграмм каналидан келган bir.uz ҳақидаги маълумот айни муддао бўлди. Лойиҳа сайтига кириб, айнан менга мос эканлигини англадим. Ўқув тестларининг аниқ вақтга боғланмаганлиги ва исталган вақтда шуғулланиш мумкинлиги жуда қулай бўлди. Малакани тасдиқловчи аттестатни олиш учун имтиҳондан ўтиш мумкинлиги мени қизиқтириб қўйди.

 

– «Бош бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби) 2 тоифа» ихтисослиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топшира олдингиз. Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бош бухгалтери аттестатини олишни режалаштиряпсизми?

 

– Ҳозирча эгаллаган билимлар билан ишлаб кўрмоқчиман. Илгари кўпгина ҳамкасбларим сингари мен ҳам амалий саволларга жавоб топиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги бухгалтерия гуруҳлари иштирокчиларига ёрдам сўраб мурожаат қилар эдим. bir.uz тизимида ўқув тестидан ўтиш вақтида барча саволларимга жавоб топдим, иш учун фойдали зарур билимларга эга бўлдим. Бугунги кунда учта фирмани юритяпман ва бунда ўз билимларимга таянаман. Агар барча бухгалтерлар bir.uz да ўқиб чиқсалар, ижтимоий тармоқлардаги саволларга ўрин қолмасди.

 

Шундай вақтлар келадики, янада кўпроқ касбий билимларни эгалламоқчи бўласиз, бунда албатта, bir.uz дан фойдаланаман. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими бўйича I тоифали бош бухгалтер дипломини олишга уриниб кўриш мумкин. Бунда янада мураккаброқ касбий топшириқларни ечиш учун билим ва кўникмалар керак бўлади. Яна солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими ҳақида ҳам ўйлаб кўраман. Қайси бири маъқуллигини вақт кўрсатади. Янги Солиқ кодекси қабул қилинса, нималар талабгир ва долзарб бўлиши аён бўлади.

 

bir.uz тизими билан ишлаганингизда кўпроқ нималар ёдингизда қолди?

 

– Қулайлиги, аниқ бир вақтда машғулотларга бориш зарурати йўқлиги менга маъқул келди. Ўқув материали энг асосий ва мураккаб амалий масалаларни қамраб олган, барча жиҳатлар содда ва тушунарли қилиб кўрсатиб берилган.

 

bir.uz ресурсида имтиҳонга тайёрланишда қайси саволларга нотўғри жавоб берилганини текшириб кўриш имкониятининг йўқлиги ёмон экан. Агар шундай маълумот берилганда, хатолар устида ишлаш имкони туғилган бўларди. Тизимда яна шуғулланадиган вақтимга келиб, бу таклиф амалга ошиб қолар. Шунда ўқиш янада самарали бўлади.

 

Умуман bir.uz яратилишига ҳисса қўшганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16