Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иштирокчи келди, иштирокчи кетди... Мавзунинг давоми

28.10.2015

Жамият қатнашчилари таркиби ўзгарганда, улар чиқиб кетганда ёки янги иштирокчи қабул қилинганда кўпинча тақсимланмаган фойда билан қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида саволлар юзага келади.

 

“Иштирокчи келди, иштирокчи кетди...” материали ушбу мавзуга  бағишланганди.

 

 

Бироқ, шунга ўхшаш ҳаракатларни содир этганда солиқ солиш билан боғлиқ бир қатор саволлар юзага келади.

 

 

 

СКнинг 22-моддасида белгиланишича, эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий объектлар жумласидаги  улушлар (пайлар, ҳиссалар) мол-мулк ҳисобланади, – тушунтириш беради Дарина Абухович, экспертимиз. – Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар уларнинг мулкий даромадлари таркибига киритилади. Бунда  мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса, инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади (СКнинг 176-моддаси 4-банди).

 

 

Жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга 181-моддага асосан жисмоний шахсларнинг даромадларига белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади. Кўрсатилган даромадлар 189-моддага биноан декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради. Яъни УФдан текин улуш олган муассис мустақил равишда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни тўлаши шарт.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16