Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиззахда бизнес-инкубатор очилади

12.02.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» ёшларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларидан биридир, дея хабар берилади ЛБМА сайтида.

 

Бизнес-инкубаторнинг очилиши тадбиркорлар учун кўп муаммоларни ҳал этиш ва қуйидаги саволларга жавоб топиш имконини беради:

  • лойиҳа учун молиялаштириш манбаини қандай қилиб топиш ва инвесторни жалб қилиш мумкин;
  • бизнес-режани қандай қилиб тўғри тайёрлаш ва лойиҳа бўйича юзага келиши эҳтимоли бўлган хавф-хатарларни қай йўсинда тўғри ҳисоблаш мумкин;
  • ўз маҳсулотига бозорни қайси йўналишда ва қандай қилиб тўғри жалб этиш мумкин;
  • ўз маҳсулотини сотиш каналларини қаердан топиш ва ўз маҳсулотининг рекламасини, сотилишини қандай қилиб тўғри ташкил этиш мумкин.

 

Дастурни молиялаштириш механизми қуйидагича шаклланган. Тадбиркор ўз ғояси билан бизнес-инкубаторга келади ва лойиҳа босқичида унинг маслаҳатчилари ва мутахассислари билан биргаликда ўз ғояси устида ишлайди. Лойиҳа шакллантирилгандан сўнг бизнес-режа ишлаб чиқилади, лойиҳа экспертизадан ўтади. Танлов натижаларига кўра энг яхши лойиҳалар танлаб олинади, ғолиб чиққан тадбиркор ва ЛБМА инвестицион меморандумни имзолаб, шерик бўладилар (ҳар бир томон лойиҳага ўзининг маълум активини киритади) ва биргаликда инвестицион лойиҳани амалга оширадилар.

 

Ёшларни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича таклиф этилган босқичма-босқич схема вилоят ёшларини максимал даражада қамраб олишга имкон берибгина қолмай, балки самарали ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиш, ўз лойиҳасини яратишга ёрдам бериш ва уни муваффақиятли амалга оширишга шароит яратади.

 

Бизнес-инкубатор офисининг очилиши 2019 йил 1 март кунига режалаштирилган. Офис ЛБМАнинг Жиззах шаҳридаги ваколатхонаси биносида жойлаштирилади.

 

Дастурни молиялаштириш манбалари: биринчи босқичда – ЛБМА, иккинчи босқичда – халқаро ва маҳаллий инвестицион майдончалар, инвестицион компаниялар, хорижий ва маҳаллий тижорат банклари.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16