Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда Қайси даврларда фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлаш мумкин Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни қандай амалга ошириш ва ҳисобга олиш керак

Карантин 15 июнга қадар узайтирилди

01.06.2020

Рус тилида ўқиш

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қатор карантин талабларини ҳам бекор қилди.

 

2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига рухсат берилди:

 

а) "қизил" ҳудудларда:

  • риелторлик фаолияти;
  • реклама ва маркетинг фаолияти;

 

б) "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

  • автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);
  • давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

 

 

в) "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);
  • спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;
  • оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш. Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади. Белгиланган талабларни бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

"Яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, панционат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди.

 

Бунда:

  • автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозим, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмайди;
  • автобуслар вилоятлараро қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;
  • автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;
  • автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

 

Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлаш рухсат берилди. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари томошабинлар иштирокисиз давом эттирилади.

 

Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинади:

  • жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш;
  • уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
  • қуйидагиларнинг фаолиятига йўл қўйилмайди:

таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолияти;

кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (калян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолияти;

концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирлари (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказиш;

 

  • жамоат транспорти ҳаракати ва буюм бозорлари фаолиятига тақиқ давом этади;
  • деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойлари пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати  ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритилмайди;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан таъминлади ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр) сақланади;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши таъминланади ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилади.

 

"Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Қуйидагилар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди:

а) хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

б) муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддати;

в) хорижий автотранспорт воситаларини Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиш муддати.

 

Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмайди (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

 

Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузилади.

 

Қуйидагилар:

  • Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб;
  • Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.