Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади

12.08.2020

Рус тилида ўқиш

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

 

Йиғилишда қуйидагиларга рухсат беришга қарор қилинди:

 

15 августдан бошлаб:

  • автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши;
  • санитария талабларига амал қилиш билан маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови;
  • очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти. Банкет ва оммавий маросимлар тақиқланади, столлар ўртасида 2 метр масофа ва бошқа санитария нормаларига риоя қилиш талаб этилади;
  • санаторийлар, меҳмонхоналар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси фаолияти;
  • музейлар фаолияти;
  • муайян шартларга риоя қилинган тақдирда гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти;
  • оилавий маросимлар ўтказиш. Фақат фуқароларнинг уйлари ва ҳовлиларида, бироқ 30 кишидан кўп эмас;

 

17 августдан бошлаб:

  • ҳудудлар ва шаҳарлар орасида автотранспорт қатнови;
  • муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатновини тиклаш;

 

20 августдан бошлаб:

  • муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари фаолияти;
  • муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар фаолияти.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16