Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Кредит таътили” вақтида фоизлар ҳисобланади

08.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

МБнинг тижорат банклари ва уларнинг қарз олувчи мижозларига мурожаатида кредитлар бўйича кечиктиришнинг амал қилиш механизми юзасидан тушунтириш берди.

 

Биз аввал ёзганимиздек, пандемия туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлар ва фуқароларга кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилади. Шунингдек, карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтган кредитларига жарима санкциялари қўлланмайди ва ундирув гаров таъминотига қаратилмайди.

Шу муносабат билан Марказий банк банклар раҳбарларини карантин даврида мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартибини тушунтирган ҳолда марказий телеканалларда доимий брифингларда иштирок этиш, бунинг учун ОАВ, блогерлар ва бошқа боғланиш бўйича алоқа каналлари: веб-сайтлар, ишонч телефонлари, телеграм-ботлардан фаол фойдаланишга чақиради.

 

Қарз олувчилар ҳам шуни назарда тутишлари лозим: «кредит таътили” даврида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим. Шу боис, қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида МБ жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16