Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчмас мулк билан битимлар учун яна 2 та маълумотномани онлайн олиш мумкин

14.12.2017

 

2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ЯИДХПнинг янги версиясида Тошкент шаҳри ҳудудида кўчмас мулк объектига нисбатан xатлов ёки тақиқ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизмати ишга туширилди.

 

Шунингдек, кўчмас мулк билан операцияларда аниқ фуқаронинг мулк ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотнома талаб этилади. Энди ушбу ҳужжатни ҳам электрон шаклда олиш мумкин.

 

Хизматлардан юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланишлари мумкин. Сўров бажарилиши учун ариза берувчи ўз шахсий кабинетида кадастр рақамини ва манзилини ўз ичига оладиган яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни тўлдириши зарур.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, кўчмас мулк тўғрисида келиб тушаётган сўровлар бўйича ахборот автоматик режимда маълумотлар базасида мавжуд маълумотлардан шакллантирилади.

 

Айни пайтда ЯИДХПнинг «Кўчмас мулк» бўлимида қуйидаги интерактив хизматлардан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд:

  • Олди-сотди, алмаштириш ёки ҳадя қилиш аризасини онлайн бериш;
  • Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини олиш учун буюртма бериш;
  • Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор учун буюртма.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум