“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) халқаро йўналишларга авиачипталарни Интернет орқали брон қилиш ва сотиб олиш имконияти йўлга қўйилганлигини эълон қилди. Муқаддам миллий авиаташувчи бундай хизматни фақат маҳаллий йўналишдаги чипталар учун жорий этган эди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- МАК қатновларига халқаро авиачипталарни энди интернет орқали харид қилиш мумкин
МАК қатновларига халқаро авиачипталарни энди интернет орқали харид қилиш мумкин
19.10.2016
Буюртмани расмийлаштириш тартиботи оддий ва осон. Ундан фойдаланиш учун йўловчи авиакомпания сайтидаги махсус шаклни тўлдириши лозим. Хизмат амалдаги авиачипталарни сотиш қоидаларига мувофиқ тақдим этилади ва тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.
Интернет орқали авиачипталарни брон ва харид қилганда ариза берувчининг электрон почта манзилига ва мобил телефон рақамига саёҳат тўғрисида батафсил маълумотлар битилган электрон чиптанинг йўналиш распечаткаси ҳамда чипта харид қилинганлиги ҳақидаги SMS-хабарнома юборилади.
Аэропортда рейсга рўйхатдан ўтаётганда электрон авиачиптанинг распечаткаси ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни кўрсатиш етарли бўлади.
Авиачиптани рейс учиб кетишидан камида 3 соат олдин Интернет орқали брон ва харид қилиш мумкин. Янги хизмат ҳақидаги батафсил маълумотни 140-02-00 рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.
Компанияда аниқлик киритишларича, UzCard воситасида тўловни амалга ошириш имконияти фақат чипталари сўмда тарифланадиган халқаро рейсларга нисбатан қўлланилади. Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда Россия йўналиши бўйича чипталар сотиб олишнинг ҳозирча ИМКОНИЯТИ ЙЎҚ.
Компания хабарида таъкидланишича, интерактив хизматларни кенгайтириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг навбатдаги босқичида компания VISA ҳамда Mastercard валюта пластик карталари воситасида чипталар харид қилиш тизимини жорий этишни режалаштирган.
Бундан ташқари, нотариал тасдиқланган ишончнома ҳамда паспортлар ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини тақдим этиш зарурлиги сабабли вояга етмаган болалар учун МАК сайти орқали чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд эмас.
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)