Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

15.09.2023

Рус тилида ўқиш

2023 йил 14 сентябрда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.


Иқтисодиётдаги инфляцион жараёнлар бироз секинлашишига қарамасдан, айрим маҳсулот гуруҳлари нархларига оширувчи босимлар сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг август ойида инфляцион кутилмаларнинг ҳам ўсиши кузатилди.


Электр ва газ тарифларини аҳоли учун ўзгаришсиз қолдирилаётганлиги ҳисобига инфляцияга ушбу гуруҳдан бирламчи таъсирлар мавжуд бўлмайди. Бизнес субъектлари учун тарифлар оширилишининг иккиламчи таъсирлари инфляциянинг прогноз кўрсаткичларида инобатга олинган доирада бўлиши кутилмоқда.


Амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг давом эттирилиши даромадларнинг ўсиши таъсирида юзага келган ялпи талаб босимини ва инфляцияни оширувчи омилларни пасайтириш орқали инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришишга хизмат қилади.
Ёз ойлари бошидаги маълум пасайишдан сўнг август ойида йиллик инфляция 9 фоизга тенг бўлди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари гуруҳларида инфляциянинг деярли ўзгармаганлиги шароитида хизматлар соҳасида нархлар ўсишининг 8,2 фоиздан 8,5 фоизгача тезлашиши инфляция ошишининг омилларидан бўлди.


Базавий инфляция кутилганидан кўра секинроқ суръатда пасайиб, йиллик 10,7 фоизни ташкил этди. Айни пайтда, базавий инфляциянинг пасаювчи тенденцияси барқарор тус олмоқда.

 
Глобал инфляция, асосан, энергия ресурслари ва хомашёлар нархларининг барқарорлашуви таъсирида секинлашмоқда. Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларда базавий инфляция сезиларли даражада юқори ва барқарор бўлиб қолмоқда. Меҳнат бозоридаги қатъийлик иш ҳақлари ошишига сабаб бўлиб, хизматлар соҳасида доимий инфляцион босимни юзага келтирмоқда.


Савдо ҳамкорлардаги иқтисодий вазият валюта курсларидаги девальвацион жараёнлар ва хомашёлар нархлари динамикаси таъсирида шаклланмоқда.


Сўм алмашув курсининг август ойидаги тўғриланиши реал самарали алмашув курсида ҳам акс этиб, узоқ муддатли трендига қараб оға бошлади. Йил охиригача ушбу динамикани кескин ўзгартирувчи омиллар кутилмаяпти.  

 
Марказий банк пул-кредит шароитларининг ялпи талаб, нархлар ва инфляцион кутилмаларга таъсирини баҳолашда давом этади. Кўрилаётган чора-тадбирлар инфляциянинг прогноз коридори доирасида шаклланишини таъминлашга қаратилади.


Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 26 октябрга белгиланган.

 


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16