Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МБ учинчи шахсларга кафолатлар бера олмайди

14.10.2019

Рус тилида ўқиш

Сенат аъзолари 23-ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни маъқуллашди.

 

Қонунда Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ва вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатнинг бош молиявий муассасаси Сенатга ҳисобдордир. Сенат Марказий банкнинг йиллик ҳисоботини аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан бирга кўриб чиқади.

 

Ҳужжат билан МБ учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга, бундан ўз тасарруфидаги ташкилотлар мустасно, тижорат фаолиятини амалга оширишга, учинчи шахсларнинг, шу жумладан Ҳукуматнинг мажбуриятлари бўйича кафолатлар беришга, банкларнинг капиталларида ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этишга, бундан валюта биржасининг, шунингдек Марказий банкнинг фаолиятини таъминловчи ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг капиталларида иштирок этиши мустасно, ҳақли эмаслиги белгиланди.

 

Қонуннинг қабул қилиниши пул-кредит сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда янги ёндашувлар ҳамда принципларни татбиқ этишга ва банк тизимини ривожлантиришнинг барқарор суръатларини қўллаб-қувватлашга, умуман банк тизими ва Марказий банкнинг барқарор фаолият олиб бориши самарали назорат қилинишини таъминлайди.

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16