Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима учун янги МҲМС билан бирга янги муаммога дуч келишимиз мумкин2026 йил – Наврўз ва Рамазон ҳайитида неча кун дам оламизФармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш қандай ҳисобга олинадиТехнопарк (IT-парк) резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби

МҲХС ҳужжатларини таржима қилиш янги босқичга чиқмоқда

15.11.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги томонидан молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг (МҲХС) барча ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш якунланди.

 

Маълумот учун: давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатлари 62 та ҳужжатни ўз ичига олган бўлиб, улардан - 25 таси бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари  (IAS-International accounting standards), 17 таси молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) ва 20 таси МҲХСга тушунтиришлардан иборат.

 

Навбатдаги босқичда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • МҲХСнинг давлат тилидаги матни муҳаррир томонидан таҳрир қилинади, комиссия томонидан кўриб чиқилади, шунингдек МҲХС ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссиянинг тегишли хулосаси олинади;
  • МҲХС Фондига кўриб чиқиш учун ўзбек тилидаги ҳужжатлар тўплами тақдим этилади ва кейинчалик улар МҲХС Фонди сайтида (ifrs.org) эълон қилинади;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 507-сон қарорида белгиланган тартибда эксперт комиссиясининг хулосаси олинади ва молия вазирининг МҲХСнинг давлат тилидаги ҳужжатларини тан олиш бўйича буйруғи лойиҳаси тайёрланади.

 

МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш бўйича фикр-мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

 

МҲХСнинг давлат тилидаги материаллари билан бу ерда танишиш мумкин.