Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МИБ тадбиркорнинг ҳисобварағига қачон инкассо қўяди

22.05.2018

Масъул ташкилотлар корхоналарнинг ҳисобварағини “музлатиб” қўйиши ҳеч гап эмас. Бир қарашда қонунга оғишмай амал қилаётган, ҳеч нарсадан чўчишининг ҳожати бўлмаган ташкилотнинг фаолияти фалажланиб қолади. Масалан, сув ва газ бўйича қарздорлиги бўлган ёки улар учун олдиндан 100 фоизлик тўловни ўтказмаган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварағида етарлича маблағ бўлмаса, “пулли кислород”нинг бўғзи беркитилади...

Мажбурий ижро бюроси Тошкент тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Убайдулло Мирзаевнинг айтишича, бундай ҳолатда ҳисобварақда етарлича маблағ бўлган тақдирда, у музлатилмайди, шунчаки инкассо талабномасида кўрсатилган қарздорлик суммаси ечиб олинади, холос. Қарздорлик қопланганидан сўнг субъект ўз фаолиятини бамайлихотир давом эттиравериши мумкин.

 

Бунинг устига “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга 2018 йил 10 январь куни киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ҳукмини ихтиёрий ижро этиш учун субъектга 15 кун муддат берилади (илгари 5 кун эди). Муқаддам ихтиёрий муддат ичида талабномани бажармаган жисмоний шахсларга ЭКИҲнинг 5 дан 10 бараваричага, юридик шахсларга ЭКИҲнинг10 дан 15 бараваригача жарима солинар эди. Ҳозирда тадбиркорга нисбатан жарима қўллаш фақат суд орқали амалга ошириладиган бўлди. Суд лозим топса, тегишли миқдордаги жаримани белгилайди.

 

Агар тадбиркорнинг ҳисобварағида қарздорликни қоплаш учун маблағ етарли бўлмаса, корхона ёки ташкилот банкрот ҳолатига келиб қолган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилади.

 

Аввало, ташкилотнинг ҳисобварағидан операциялар амалга оширилишини тўхтатиб қўйиш учун МИБ хизмат кўрсатувчи банкка инкассо талабномасини юборади. Шундан кейин субъект “Картотека 2”га тушади. Яъни унинг ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар энг аввало солиқ бўйича қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади. Қарздорликдан тўлиқ қутилмагунча бошқа операцияларни амалга ошириши тақиқланади.

Сўнгра бошқа қарздорликлар, ойлик иш ҳақи ва ҳоказоларга сарфланишига йўл қўйилади.

 

Мажбурий ижро ҳаракатлари қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

  • қарздорнинг бошқа ҳисобварақлари текширилади;
  • қарздорлик юзасидан ундирувни мол-мулкга қаратиш чоралари кўрилади (кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, мебеллари ва бошқалар);
  • хатланади ва баҳоланади;
  • мажбурий реализация қилинади.

 

Бунда баҳолаш хусусий компаниялар томонидан амалга оширади. Баҳолаш компаниясининг хизматлари учун ҳақ қарздордан ундирилади.

 

Корхонанинг ишлаб турган асбоб-ускуналарига ундирувни қаратиш мумкин эмас. Хатланганда ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган мол-мулкка ундирувни қаратишга йўл қўйилади. Корхона фаолият кўрсатмай қолмаслиги керак.

 

ЯТТнинг қарздорлиги бўлса, у шахсий мол-мулкидан ундирилади.

 

Ижро мобайнида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум