Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мобиль асиллик даражасини белгилаш палатаси ташкил этилди

10.06.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган пилот лойиҳаси ишга туширилди - заргарлик буюмларини чакана савдода сотиладиган йирик савдо марказларида синовдан ўтказиш ва тамғалаш бўйича хизматлар кўрсатиш.

 

Асиллик палатаси – бу реализация қилишга мўлжалланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини асиллик даражасини аниқлашни ва давлат тамғалари билан тамғалаб беришни таъминлаб берувчи ваколатли орган. Ушбу буюмлар, қонунга биноан, сотувга қўйилганда, ўрганиш ва тамғалаш тартибидан ўтиши керак.

 

Лойиҳа виждонли маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни ва улар билан чакана савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Унинг асосий вазифаси - сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларни сотувдан чиқариш, заргарлик буюмларининг қонуний савдоси учун шароит яратиш, соҳада яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг сотиб олинган маҳсулотларнинг сифати ва қонунийлигига ишонч ҳосил қилишини таъминлаш.

 

Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ҳужжатлар билан ишлашда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бунинг учун мобиль гуруҳга лицензиялаш бўлими мутахассислари киритилган. Масалан, бозорда рўйхатдан ўтган 28 та тадбиркорлик субъектидан 8 таси мазкур фаолиятни амалга оширмаган, 4 таси эса ваколатли органни хабардор қилмасдан ишлаган. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларининг ёрдами билан улар тегишли рухсатномаларни расмийлаштирдилар ва энди ўз фаолиятини қонуний асосда амалга оширадилар. Бу уларга 50 БҲМ миқдоридаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима тўлашдан сақланиш имконини берди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16