Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Муддатли” шартда ишловчи ходимни “касаллик таътилида” ишдан бўшатиш мумкинми

05.11.2020

Рус тилида ўқиш

Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш хусусияти шундан иборатки, унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тарафларнинг ҳар қайсиси – ходим ёки иш берувчи – иккинчи тарафнинг хоҳиш-истагидан қатъи назар меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ҳам, иш берувчи ҳам бўлғуси ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириши шарт эмас.

 

“Муддатлиларни” ишдан бўшатиш тартиб-таомилининг хусусиятлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:

 

- Қонун фақат иш берувчининг ташаббусига биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимни бўлғуси ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан огоҳлантириш мажбуриятини юклайди. Меҳнат шартномаси муддатининг тугаши эса – меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш учун мустақил асос.

 

Иш берувчи меҳнат шартномасини МКнинг 105-моддасига биноан меҳнат шартномаси муддати тугаган кундан эътиборан 1 ҳафта ичида бекор қилишга ҳақли.  Ушбу муддатда фақатгина меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш ва у билан ходимни таништириш зарур.

 

Мисол учун, меҳнат шартномасининг муддати – “10 сентябрга қадар”. Тарафлар меҳнатга оид муносабатларни 10 дан 17 сентябрга қадар (17 сентябрь ҳам киради) бекор қилишга ҳақлидирлар. Ёки, фараз қилайлик, меҳнат шартномаси 2019 йил 22 октябрда – 1 йилга тузилган. Бинобарин, унинг тугаш санаси – 2020 йил 22 октябрь. Меҳнатга оид муносабатларни 2020 йил 29 октябрга қадар (29 октябрь ҳам киради) бекор қилиш мумкин.

 

Ушбу қоида ходим муайян ишни бажариш вақтида қабул қилинганда ҳам амал қилади. Мазкур ҳолда бир ҳафталик муддатнинг ўтиши тарафлар томонидан иш натижаларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан эътиборан бошланади.

 

Фараз қилайлик, 2020 йил 8 сентябрда ходимни веб-сайт ишлаб чиқиши учун дастурлаш бўлимига қабул қилишди. Иш 2020 йил 20 октябрда тугалланди, тарафлар бажарилган ишлар далолатномасини 21 октябрда имзолашди. Меҳнат шартномасини 28 октябрдан кечиктирмай бекор қилиш зарур.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқиш мумкин.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16