Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Муомаладан чиқарилаётган пулларнинг “амал қилиш муддати” белгиланди

23.05.2018

Марказий банк муомаладан чиқарилаётган тангалар ва банкноталарни алмаштириш тартиби ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

 

Қайд этилишича, эски намунадаги тангаларни ва банкноталарни муомаладан қайтариб олиш табиий йўл билан, яъни банк кассаларига келиб тушган ушбу тангалар ва банкноталарни қайта муомалага чиқармаслик орқали амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкноталар  -  2019 йилнинг 1 июлига қадар,  эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкноталар - 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлади.

 

Белгиланган муддат давомида ушбу банкнота ва тангалар қонуний тўлов воситаси ҳисобланиб, улар билан нақд пулдаги тўловларни амалга ошириш мумкин.

 

Шу сабабли, аҳолининг хавотирга тушишига ҳеч қандай ҳожат йўқ.

 

Чунки, нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда ушбу танга ва банкноталардан чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

 

Ушбу тангалар ва банкноталар савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳа субъектларининг кунлик тушуми сифатида банк кассаларига топширилади ҳамда қайта муомалага чиқарилмайди.

 

Аҳоли қўлидаги эски намунадаги тангалар ва банкноталарни банклар орқали янги намунадаги тангаларга алмаштириб олишлари ҳам мумкин.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

Валюталар курси

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум