Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Меҳнат кодекси кўриб чиқилади

11.03.2022

Рус тилида ўқиш

10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисини 2022 йил 17 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Икки кун давомида бўлиб ўтадиган ялпи мажлис доирасида бир қатор масалалар, жумладан қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

  • “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”;
  • “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”;
  • “Киберхавфсизлик тўғрисида”;
  • “Органик маҳсулотлар тўғрисида”;
  • “Реклама тўғрисида”.

 

“Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг  трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама этилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, сенаторлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.

 

Ялпи мажлисда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16