Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

05.12.2018

Рус тилида ўқиш

Фуқаролик ва маъмурий судлар томонидан ишларни апелляция ва кассация тартибида, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга тааллуқли бўлган қарорлар лойиҳалари кўриб чиқилди.  Бу ҳақда Олий суднинг Ахборот хизмати хабар берди.  

 

“Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси янги таҳрирдаги Фуқаролик процессуал кодексининг қабул қилиниши муносабати билан ишлаб чиқилган. 

 

ФПКга мувофиқ, апелляция, кассация инстанцияларидаги судда иш қуйидагилар асосида қўзғатилади:

  • даъво тартибидаги ишлар бўйича – даъвогар, жавобгар, учинчи шахс, улар вакиллари, давлат бошқаруви органининг шикояти ва прокурорнинг протести бўйича;
  • алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича – аризачи, манфаатдор шахс, улар вакилларининг шикояти ва прокурорнинг протести бўйича.

 

Апелляция, кассация иш юритуви, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тегишли бўлган суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган,  ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахснинг шикояти асосида қўзғатилиши мумкин. Мазкур шахс унда эсга олинмаган тақдирда ҳам суд ҳужжатининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ёки қонуний вакилнинг ҳуқуқий ворислари суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига, эгалар. Ишда иштирок этаётган шахснинг вакили, шу жумладан адвокат, суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилишга фақат бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан топширилган ваколатномада махсус келишиб олинган тақдирда эга бўлади. 

 

Қонунга мувофиқ суд қарорининг устидан апелляция шикояти у чиқарилган кундан бошлаб 20 кун давомида, кассация шикояти эса – суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 6 ой давомида берилиши мумкин. Апелляция, кассация шикоятларини (протестни) бериш муддатининг бошланиши деб, тегишли тарзда қарор чиқарилган ёхуд у қонуний кучга кирган кундан кейин келувчи кун ҳисобланади. 

 

Судларга қонунда апелляция, кассация тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгилангани тўғрисида тушунтириш берилмоқда. Хусусан, суд буйруғи, қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган, шунингдек, иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида, шу жумладан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинланиши муносабати билан чиқарилган биринчи инстанция судининг ажримлари устидан апелляция, кассация тартибида шикоят (протест) берилмайди.

 

Пленумнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар муносабати билан ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжат билан Пленумнинг амалдаги алоҳида қарорларига зарур ўзгартиришлар киритилмоқда.    

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишлар муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида Пленумнинг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.  Мазкур қарор судларнинг эътиборини маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишни тартибга солувчи МЖТК нормаларига қатъий риоя қилиш зарурлигига қаратади. Маъмурий судларга тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг рўйхати кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган.  

 

Агар ишни судда кўришга тайёрлашда ишнинг судга тааллуқли эмаслиги ёки баённомани, МЖТК талабларини тузган орган (мансабдор шахс) томонидан қоидабузарликлар аниқлангудек бўлса, судья маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қайтариш ҳақида ажрим чиқаради. 

 

Қонунга мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш у содир бўлган жойдаги суд томонидан кўрилади.  Шу билан бирга, мазкур ишлар транспорт воситаларини ҳисобга олиш жойи ёки ҳуқуқбузарнинг яшаш жойи бўйича кўрилиши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган. 

 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар суд томонидан баённома ва ишнинг бошқа материаллари олинган кундан бошлаб 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади. Бироқ айрим тоифадаги ишларни кўриб чиқиш учун қонунда бундан ҳам қисқароқ муддатлар назарда тутилган. Судларга, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, иш қўзғатиш ҳақидаги қарор мазмуни, шунингдек, уларга илова қилинган ҳужжатлар МЖТКнинг тегишли моддалари талабларига мувофиқ бўлиши лозимлиги тушунтирилмоқда.

 

Пленумнинг “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги  қарори лойиҳаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс қабул қилиниши муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Кодексга биноан апелляция, кассация инстанцияси судларида иш юритиш қуйидагилар асосида қўзғатилади: аризачи, жавобгар, учинчи шахс, улар вакиллари, давлат бошқаруви органининг шикояти ва прокурорнинг протести бўйича.

 

Апелляция, кассация иш юритуви, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тегишли бўлган суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган,  ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахснинг шикояти асосида қўзғатилиши мумкин. Мазкур шахс унда эсга олинмаган тақдирда ҳам суд ҳужжатининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир. Суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига, шунингдек, тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ёки қонуний вакилнинг ҳуқуқий ворислари эгалар.

 

Ишда иштирок этаётган шахснинг вакили, шу жумладан адвокат, суд ҳужжати устидан апелляция, кассация тартибида шикоят қилишга фақат бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан топширилган ваколатномада махсус келишиб олинган тақдирда эга бўлади. Қонунга мувофиқ суд қарорининг устидан апелляция шикояти у чиқарилган кундан бошлаб 20 кун давомида, кассация шикояти эса у қонуний кучга кирган кундан бошлаб 1 ой давомида берилиши мумкин. Апелляция, кассация шикоятларини (протестни) бериш муддатининг бошланиши деб, тегишли тарзда қарор чиқарилган ёхуд у қонуний кучга кирган кундан кейин келувчи кун ҳисобланади.  

 

Судларга, қонунда апелляция, кассация тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгилангани тўғрисида ҳам тушунтириш берилмоқда. Қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган ажримлар устидан (масалан, аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш, иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида) шикоят берилмайди.

 

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16