Мамлакатимизда 2015-2017 йилларда «Пенсия» дастур мажмуаси негизида пенсия таъминоти бўйича идоралараро ягона «Нафақа» ахборот тизими жорий этилди. «Нафақа» тизими қоғоз маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатлар олишни бекор қилиши билан кекса кишиларга қулайлик туғдирмокда.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Пенсиянинг меъёри ва таъминоти қандай бўлади
Пенсиянинг меъёри ва таъминоти қандай бўлади
31.01.2018

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг (расмий pfru.uz сайти) «Пенсия» дастур мажмуаси пенсия ва нафақа оладиган 2,5 миллион пенсионер ва 237 минг фуқарога тегишли ягона маълумотлар базасидир.
Меҳнат фаолиятини якунлаган ҳар бир инсонни, энг аввало, унга қанча пенсия тайинланиши ўйлантирмокда. Умуман олганда, ижтимоий таъминотнинг мазкур тури ишлаётган ҳар бир кишини бефарқ қолдирмайди. Аммо бу борада баъзан тушунмовчиликлар, муаммолар юзага келиб туради.
Сир эмаски, айрим юртдошларимиз чет элда ишлаган. Уларни иш стажи ва пенсия меъёри қандай бўлади? Агарда мамлакатимиз фуқароси Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали шартнома тузиб, чет элда ёлланган ҳолда ишласа ва Пенсия жамғармасига ўрнатилган тартибда суғурта бадалларини тўласа (ҳар ойда энг кам иш ҳақи миқдорида), унинг иш стажи ва тўлаган суғурта бадали пенсия тайинланганда ҳисобга олинади.
Алия ЮНУСОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?