Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пленум мажлисида гиёҳвандликка қарши чоралар кўриб чиқилди

01.05.2017

2017 йил 28 апрель куни Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

 

 alt=Олий суд раиси Шоюнус Газиев ва бошқалар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳокимияти ва судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.

 

Давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. 

Шу асосда суд ҳокимияти ва судьяларнинг амалда чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган амалий ишлар рўёбга чиқарилаётир. Бу судья ва суд ходимлари зиммасидаги масъулиятни янада оширди. 

Мажлисда “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси кўриб чиқилди. Қарор моҳиятига кўра, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, халқимизнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш ва саломатлигини асраб-авайлашда ўта муҳим ўрин тутадиган масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳал этишга қаратилган. 

Айтиб ўтиш ўринлики, дунё миқёсида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш терроризм, одам савдоси сингари глобал жиноий қилмишлардан бири саналади. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда дунёда 210 миллион нафардан ортиқ одам гиёҳванд сифатида рўйхатга олинган. Жиноий гуруҳларнинг наркобизнес савдосидан олаётган даромади йилига 400 миллиард долларни ташкил этмоқда. Энг ёмони, гиёҳвандлик балосига чалинган кимсалар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилаётир. 

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам норматив-ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, сурункали алкоголизм, гиёҳвандликка мубтало бўлган кимсаларга нисбатан мажбурий даволашни қўллаш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. 

Мамлакатимиз томонидан БМТнинг “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”, “Психотроп моддалар тўғрисида” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича” конвенциялари ратификация қилинган. Мамлакатимиз мазкур халқаро шартномалар орқали зиммасига олган мажбуриятларни тўлиқ бажариб келмоқда. 

Гиёҳвандликнинг олдини олиш, наркотик воситалар ноқонуний айланиши устидан назорат олиб бориш бўйича маълумотлар базасини йиғиш ва шакллантириш мақсадида 1996 йил мамлакатимиз Хукумати ҳузурида Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ташкил этилган. 

Судлар томонидан ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
2016 йилда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича судланган шахслардан 637 нафари гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга юборилган. 

Йиғилишда муҳокама этилган қарор лойиҳаси суриштирув ва тергов органи ҳамда судларга амалдаги қонун ҳужжатларини аниқ ва бир хилда қўллаш, ҳар бир жиноят иши бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилишда раҳбарий тушунтириш бериш, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини амалда реал таъминлашга қаратилган бўлиб, келгусида бу соҳадаги қонун ҳужжатларини оғишмай амалга ошириш орқали одил судлов самарадорлигига эришишга хизмат қилади. 

Кўриб чиқилган масала юзасидан  Пленумнинг тегишли қарор қабул қилинди.

 

Олий суд Пленумининг мажлисида парламент Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Судьялар олий кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Маъруф УСМАНОВ 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум