Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Президентнинг фарқловчи белгилари – ўз белгиси ва штандарти жорий қилинмоқда

26.10.2021

Рус тилида ўқиш

«Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама марказида бўлди.

 

Хусусан, 70 та моддага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 10 та янги модда билан тўлдирилмоқда ва 1 та модда чиқариб ташланмоқда. Божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда, товар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилинмоқда.

 

Шунингдек, қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган товарларнинг чиқиш нормасини ваколатли шахслар томонидан белгилашнинг ҳуқуқий асоси белгиланмоқда. Божхона тўловлари тўланишини соддалаштириш йўналишида эса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати мувофиқлаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, Божхона кодекси янги моддалар билан тўлдирилмоқда. Хусусан, божхона ва тадбиркорлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича янги тизим киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан Президентнинг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни жорий қилиш таклиф этилмоқда. Ушбу Қонунда белги ва штандарт (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши назарда тутилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенатнинг мажлисида «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

 

«2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга давлат мақсадли жамғармалари ҳамда республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари бўйича ўзгартиш киритилмоқда. Хусусан, инвестиция дастурларига 6,0 трлн сўм, айрим муассасаларга киритилган қўшимча штат бирликларини молиялаштириш учун 1,4 трлн сўм ҳамда мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатларига 1,4 трлн сўм ажратилиши белгиланмоқда.

Шунингдек жорий йилда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун режалаштирилган 3,0 трлн сўм маблағ тўлиқ ишлатилганлиги туфайли қўшимча маблағ захирасини яратишга 1,3 трлн. сўм ажратилади. Қонунда давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда болалар қамрови ортганлиги сабабли 1,1 трлн сўм қўшимча субсидия ажратиш, қолаверса, «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришга 1,3 трлн сўм маблағ йўналтириш назарда тутилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Солиқ кодексининг 483-моддасига 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича қўшимча норма киритилмоқда.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди

 

Мазкур Қонун билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари кучайтирилмоқда, сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолияти ўз аъзоларининг ҳар йиллик аъзолик бадали, шартнома асосида сувни етказиш ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек фойдаланувчилар мажбуриятлари қаторига рақамли технологияларни жорий қилиш шартлиги киритилмоқда.  

 

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга доир ҳар бир лойиҳага давлат бюджетидан ажратилган субсидиялардан камида беш йил самарали фойдаланиш, шунингдек, сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириш шартлиги киритилмоқда.

 

Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирлари давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг балансидаги объектларда тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан, сув истеъмолчилари балансидаги объектларда эса ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Мажлисда «Наркологик касалликларга чалинган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун рад этилди. «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун қайта ишлаш учун қайтарилди.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16