Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгармади

22.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Марказий банк Бошқаруви 20 июлдаги қарори билан қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

 

Қарор иқтисодиётда инфляцион хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда кредитлар учун ресурслар манбаларини шакллантиришда давлат маблағларидан анъанавий бозор инструментларига ўтиш зарурияти юзага келган шароитида банклардаги узоқ муддатли жамғармалар ва улар улушининг ошиши суръатларини мустаҳкамлаш вазифаларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

 

2019 йилнинг I ярим йиллигида аввал эълон қилинган иккита пресс-релизларда назарда тутилган айрим инфляцион хатарларнинг юзага кела бошлаганлигини инобатга олиб, инфляция прогнози 13,5-15,5% оралиғида ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Марказий банк инфляциянинг ички ва ташқи омиллари таъсирини, иқтисодиёт ҳолатини диққат билан кузатиб боради, банкларнинг молиявий барқарорлиги мониторингини амалга оширади ҳамда иқтисодиётда ноаниқликлар ва таркибий шокларнинг босқичма-босқич камайишидан келиб чиқиб тегишли чоралар кўриб боради.

 

МБ Бошқарувининг қайта молиялаштириш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2019 йил 20 октябрга режалаштирилган.