Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Автоматлаштирилган таққослаш тафовутларни келтириб чиқарганда... ШЖБПҲга бадаллар: мажбурий ва ихтиёрий бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади

Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди

27.02.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2026 йилдаги 77-сон қарори билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2 та йўналишда амалга оширилади:

1) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали қоғоз ҳужжат шаклида тузилган шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш. БҲМнинг 7%и миқдорида йиғим ундирилади;

2) "Рақамли қишлоқ хўжалиги" платформасида (Агропортал) ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш, электрон шартномаларни расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. БҲМнинг 50%и миқдорида тўлов амалга оширилади.

 

Иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ижарага олувчининг 3 иш куни ичида юборган мурожаатига асосан амалга оширилади (Илгари ижарага берувчи мурожаат қилган ва БҲМнинг 5%и миқдоридаги тўловни амалга оширган). 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов

 


.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум