Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистонни ривожлантириш – 5 та йўналиш бўйича

22.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари минтақани тараққий эттириш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди.

 

Биринчиси - саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш.

 

Иккинчи - тадбиркорлик гуллаб яшнаши учун кенг йўл очиб бериш ва уни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш.

 

Учинчиси - қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни кенг жорий қилган ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажми, ҳосилдорлик ва маҳсулот турларини кескин ошириш.

 

Тўртинчиси – ишлаб чиқариш ва одамлар учун қулай бўлган замонавий инфратузилмани яратиш.

 

Бешинчиси - Оролбўйи аҳолисининг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш юзасидан кенг қамровли ишларни амалга ошириш.

 

Ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларни турли соҳаларга ихтисослаштирилади. Масалан, Қораўзак  тумани - қурилиш материаллари, Беруний, Хўжайли, Нукус туманлари - мева-сабзавотчилик, Тахтакўпир - чорвачилик, Шуманай - паррандачилик, Элликқалъа - узумчилик ва туризм, Мўйноқ - балиқчилик ва чорвачилик, Кегайли -чорвачилик, қизилмияни қайта ишлаш ва қоғоз саноати, Қанликўл - дуккакли экинлар ва шоли етиштиришга, Қўнғирот - нефть-кимё саноати ва чорвачиликка, Чимбой - қизилмия етиштириш ва қайта ишлашга, Тўрткўл - шиша, ойна ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, Амударё тумани - боғдорчилик, тўқимачилик ва пиллачиликка, Нукус шаҳри - фармацевтика ва электротехникага ихтисослаштирилиб, Тахиатош тумани эса саноат ишлаб чиқариш ҳудудига айлантирилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16