Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ҚҚС бўйича мутахассис бўлиш вақти келди

12.12.2018

Рус тилида ўқиш

Солиқ тизимидаги ислоҳот корхоналар бухгалтерияларида мажбуриятлар қайта тақсимланишига, ҳатто унда янги ходимлар пайдо бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Шу муносабат билан меҳнат бозорида турли малакага эга бўлган, шу жумладан ҚҚС ҳисобини юритадиган бош бухгалтер ёрдамчиларига талаб ошиши кутилмоқда.

 

«Баланс плюс» консалтинг компанияси директори Ольга Игамратова ана шундай фикрда. Norma портали мухбири Олег Гаевой билан суҳбатда ушбу вазиятда компаниялар кадрлар масаласини, иш излаётган бухгалтерлар эса яхши ишга жойлашиш масаласини қандай ҳал қилишлари мумкинлиги борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.  

 

Бухгалтер вакансиясини ким очади?

 

Кўп номланишдаги товарлар ва хизматлар билан ишловчи, янги йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтадиган корхоналар бухгалтерияларида иш ҳажми ортиши мумкин. Бунинг сабаби – ҚҚС. Ушбу солиқ анча кўп меҳнатни талаб қилади. Янги вазифаларни ҳал қилиш учун мажбуриятларни қайта тақсимлаш ёки янги ходимни ишга қабул қилишга, баъзи ҳолларда эса иккала чорани бир йўла қўллашга тўғри келади.

 

Бош бухгалтер ва муассис (раҳбар) корхона бухгалтериясининг архитекторлари ҳисобланади. Ҳақиқатдаги иш ҳажмини бухгалтерияда ишловчи ходимлар уддалай олмай қолганда бош бухгалтер раҳбардан қўшимча ходимларни ишга қабул қилишни илтимос қилади. Бош бухгалтер қўл остидагилари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш билан одатда ўзи шуғулланади.

 

Иш участкалари тақсимланаётганда одатда мутахассисларнинг билим ва кўникмалари, профессионал сифатларига қаралади. Шу сабабли фақат ҚҚС бўйича мутахассислар талабгир бўлиши шарт эмас. Корхонада ҚҚС ҳисобини юрита олувчи мутахассис бўлиши мумкин, унга шу ишни «юклаш» керак холос. Бундай ҳолларда «бўшаган» иш ҳажмини бажариш учун бошқа мутахассисни қабул қилишлари мумкин.

 

Кимни ишга оладилар?

 

Фақат ёш, бошловчи мутахассис бухгалтер ёрдамчиси бўлиши мумкин, деган янглиш фикр мавжуд. Аслида бундай эмас. Бутун умрини иш ҳақини ҳисоблаш, моддий бойликларни ҳисобга олиш ёхуд бухгалтериянинг бошқа йўналишига бағишлаб, бош бухгалтер бўлмаган мутахассислар талайгина. Бу унинг ёмон мутахассис эканлигини англатмайди. Кўп нарса кишининг хоҳиш-истагига боғлиқ бўлади. Агар у муайян йўналишда ўз ўрнини топган ва бошқа мақсадни кўзламаётган бўлса, на илож.

 

Бугунги кунда асосийси – профессионал тайёргарлик ва малакага эга бўлиш. Ҳозирги шароитда, умуман олганда сўнгги пайтларда иш берувчилар профессионал тайёргарликдан ўтган мутахассисларни ишга қабул қилишни афзал кўрмоқдалар. Бухгалтер учун бухгалтерия, асосий принциплар ва тушунчалар тўғрисида умумий тасаввур берувчи курсларнинг ўзи кифоя. Бундай билим даражаси билан иш бошлаш мумкин. 1uz ёхуд бошқа бухгалтерия дастурини (иш берувчида қайсинисидан фойдаланилишига қараб) билиш талаб этилади. 

 

Кейинчалик зарурат туғилганда чуқур профессионал билим олиш мумкин. Бугунги кунда мутахассис бухгалтериянинг муайян йўналишида билим олишига имкон берувчи турли курслар ва семинарлар мавжуд. Мисол учун, ноябрь–декабрь ойларида турли ўқув марказларида ҚҚС бўйича курслар ўтказиб келинмоқда. «Norma» профессионал ривожланиш марказида ушбу машғулотлар олинган билимларни мустаҳкамлаш, амалий вазифаларни ечиш кўникмаларига эга бўлиш имконини берувчи инновацион ёндашув билан ўтказилмоқда. 

 

Бугунги кунда бухгалтерия соҳасида таълим олиш ҳар қачонгидан ҳам осон. Вir.uz тизими пайдо бўлиши билан бухгалтериянинг 9 та йўналишидан бири бўйича малака ошириш имкони туғилди. Масофавий технологияларни қўллаган ҳолда таълим берилиши кўп қулайлик яратади. Ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда ўқиш, бўш қолди дегунча шуғулланиш мумкин.

 

Иш излаётганларга маслаҳатим – билимингиз, профессионал даражангизни ҳужжат билан тасдиқлашга ҳаракат қилинг. Ҳужжати бўлган мутахассислар кўпроқ ишонч уйғотади. Мисол учун, bir.uz тизимида малака имтиҳонини топшириб, қонунчилик талабларига мувофиқ аниқ йўналишда бухгалтерия ҳисобини юрита олишингизни тасдиқлайдиган аттестат олишингиз мумкин. Иш берувчи хатога йўл қўймайдиган мутахассисни ишга олаётганига ишонч ҳосил қилиши муҳим.

 

Нималарни мўлжаллаш мумкин?

 

Бухгалтер ёрдамчиларининг маоши 1,5 дан 4 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Муайян ходимнинг меҳнат ҳақи даражасини белгилашда у бажараётган иш ҳажми асосий мезон ҳисобланади. 

 

Бунда катта маош олиш учун бир нечта йўналишда ишлаш шарт эмас. Ҳаммаси корхонадаги аниқ вазиятга ва иш ҳажмига боғлиқ. Мисол учун, компанияда ходимлар штати катта бўлиб, ҳамманинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими турлича бўлса, бухгалтериянинг битта мутахассиси фақат иш ҳақини ҳисоблаш ва ходимлар билан ҳисоблашиш билан шуғулланиши мумкин.

 

Йирик корхона бухгалтерияси одатда зарур ташкилий техника билан жиҳозланган шинам офисда ишлайди, бу жуда қулай. Кичик ташкилотларда бажарилган ишни раҳбариятга топшириш учунгина офисга келиш, қолган пайт уйда ишлаш мумкин.

 

Бугунги кунда иш ҳақига қўшимча равишда ижтимоий пакетлар тақдим этилмоқда ва маданий тадбирлар уюштирилмоқда. Бундай қўллаб-қувватлаш ҳажми кўп жиҳатдан иш берувчининг имкониятига боғлиқ бўлади. Сўнгги йиллардаги амалиётнинг кўрсатишича, кўпчилик мутахассисларни ушлаб қолиш ниятида бонусларни кўпайтириб бормоқда.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум