Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингОнлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингЛизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор? - buxgalter.uz да ўқингБир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади- buxgalter.uz да ўқингIII чорак учун кимлар кузатилади? - buxgalter.uz да ўқингВir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади - buxgalter.uz да ўқинг Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак? - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқинг2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда buxgalter.uz да ўқинг5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Расима Даниярова: «BIR.UZ танланган мутахассислик бўйича универсал бухгалтер бўлишга имкон беради»

Расима Даниярова: «BIR.UZ танланган мутахассислик бўйича универсал бухгалтер бўлишга имкон беради»

10.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

BIR.UZ тизимида аттестациядан ўтишга тайёрланиш жараёнида малакани ошириш ва ишда кўмак бўладиган янги билимларни эгаллашга имкон берди. «EUROASIA -LIFE» суғурта компаниясининг бош бухгалтери Расима Даниярова аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширганидан кейин эришган натижалари бўйича айни шундай хулоса чиқарди.

 

– Малака ошириш нимани англатади?

 

– Профессионаллик даражаси устида доимий ишлайдиган бухгалтергина яхши мутахассис бўла олади. Маслаҳат сўраб мурожаат қилаётган танишларим, қариндошларим, дўстларим жумласидан бўлган бошловчи мутахассислар сони кун сайин ортиб бормоқда. Ҳар қандай саволга жавоб бера олиш жуда яхши-да. Билим даражаси юқори бўлган мутахассис қўшимча иш таклиф қилаётганлар билан муомала қилишда ўзини дадил тутади, албатта.

 

Бош бухгалтер, DipIFR дипломи соҳиби бўла туриб, BIR.UZ тизимида ўқув тестидан ўтаётганимда кўпгина янги ва фойдали нарсаларни билиб олдим. Хусусан, ҚҚС, уни ҳисоблаб чиқариш қоидалари билан батафсил танишиб чиқдим. Илгари мен у ҳақда билмас эдим, сабаби ишда тўқнаш келмаганман. Мен касбий фаолиятимни бошлаганимдан буён ишлаб келаётган суғурта компанияларига бундай солиқ солинмайди. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, ҚҚСга оид билимлар асқотади деб ўйлайман.

 

– Бухгалтер мукаммалликка эришадиган ва ўқишга ҳожат қолмайдиган пайт бўлармикан?

 

– Йўқ, бўлмайди. Биз билмайдиган нарсалар жуда кўп. Бухгалтерия илмининг доираси ниҳоятда кенг. Бунинг устига бухгалтерияда иш ҳамиша бир хилда кетмайди, ҳар ойда бирор-бир янгилик бўлиб туради. Барча янгиликлардан бохабар бўлиш ва чалкаштириб юбормаслик, шунингдек уларни амалда қўллашни билиш учун доимо ўқиш, малакани ошириб бориш керак.  

 

bir.uz билим олишдан ташқари, яна нимаси билан фойдали?

 

–  Аввало, бу ресурс малакани ошириш имкониятини яратади ҳамда Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ малакани тасдиқлайди. Бозорда ҳозирча бунга ўхшаши йўқ. BIR.UZ танланган мутахассислик бўйича универсал бухгалтер бўлишга ёрдам беради, ўқув материали касбий фаолият билан чекланмайди. Тизим онлайн режимида ишлаши билан қулай, бунда исталган вақтда шуғулланиш мумкин. Материал тушуниш қулай бўлиши учун содда тилда баён қилинган. Аттестация ўтказиш тизими пухта ўйланган. У шанба куни, ишдан бўш вақтда ўтказилади.

 

Тизим муаллифларига ва ишлаб чиқувчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

 

Bir.uz тизимида нималарни яхшилаш керак?

 

– Тизим ўқув тестидан ўтаётганда дарҳол умумий баҳони беради. Шу билан бирга, нотўғри жавоб берилган саволлар ҳақида маълумот берилишини хоҳлардим. Бу ўрганувчиларга ёрдам бўларди. Бугун мен кўпчилик танишларимга малака оширишлари учун Bir.uz тизимидаги машғулотларни тавсия қиламан.

 



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_