Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
IT-парк резидентлари қандай янги преференциялар олишди Умумий овқатланиш учун чиқиндиларни назорат қилиш қисмида қандай янги талаблар киритилмоқда 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари

Сенатнинг XXI ялпи мажлиси 23 август куни бўлиб ўтади

19.08.2019

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси 2019 йил 19 август куни бўлиб ўтди.

 

Кенгаш Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ялпи мажлис кун тартибига бир қатор қонунлар киритилган - “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунлар шулар жумласидандир.

 

Сенат аъзолари Олий Мажлис бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши, сайлов, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

Шунингдек, сенаторлар Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли, қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли конвенцияларини ва бошқа халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан боғлиқ қонунларни ҳам муҳокама қиладилар.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабари асосида.

.

Валюталар курси

2025-09-19
  • USD:12314.71 (+0.00) сум
  • EUR:14579.39 (+0.00) сум
  • RUB:148.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг