Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сенатнинг ялпи мажлиси 7 августда ўтказилади

01.08.2020

Рус тилида ўқиш

 

Кун тартибига 8 та қонун лойиҳаси, 2020 йилги Давлат дастури ижроси юзасидан Ҳукумат ҳисоботи ва парламент сўровларини кўриб чиқиш киритилган.

 

Олтинчи ялпи мажлисда сенаторлар томонидан видеоконференцалоқа шаклида қуйидагилар кўриб чиқилади:

биринчидан, «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги (янги таҳрирдаги), «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонун лойиҳалари, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар ҳамда айрим қонун ҳужжатларига қуйидагилар муносабати билан киритиладиган ўзгартиришлар:

  • қонун ижодкорлиги ва парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши;
  • фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши;

иккинчидан, Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилади.

 

Шунингдек Сенат аъзолари томонидан қуйидагиларга парламент сўровлари юбориш масаласи муҳокама қилинади:

а) Вазирлар Маҳкамасига:

  • Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги;
  • аҳоли, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишда юзага келаётган муаммолар тўғрисидаги сўровлар;

б) Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХга – қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисидаги сўровлар.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум