Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сертификатланмаган туризм фаолияти ноқонунийдир

29.09.2016

 

«Ўзбектуризм» миллий компанияси соҳа субъектларига туризм хизматларни сертификатловчи орган фақат “Ўзстандарт” агентлигидан рўйҳатдан ўтган “Туристик хизматлар сертификация маркази” унитар корхонаси эканини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, “Туризм тўғрисида”ги Қонунига асосан туризм фаолиятини сертификатлаш мажбурийдир. Туризм фаолияти субъекти сертификатланмаган сайёҳлик хизматлари кўрсатишга ҳақли эмас.

 

“Туризм хизматлари сертификация маркази” унитар корхонаси “Ўзбектуризм” миллий компаниясига қарашли бўлиб, Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиққан ҳолда сайёҳлик хизматларини сертификатлаш ваколати эга (ВМҚ № 497, 11.11.2003 й.).

 

«Шулардан келиб чиққан ҳолда фақат шу марказдагина сертификат олиш туризм хизматларини кўрсатишда лицензия шартларини бажариш қоидаларига амал қилишга киради», – дейилади мурожаатда.

 

Сертификат олиш жараёни қуйидаги босқичлардан ташкил топган:

 

  • ариза топшириш (туроператор ва меҳмонхона хизматлари) сертификатлаш ва уни кўриб чиқиш;
  • ариза бўйича қарор қабул қилиш ва шартнома тузиш;
  • саволлар анкетасини тўлдириш (туроператор ва меҳмонхона хизматлари);
  • сертификатланган аудит ўтказиш учун комиссияни шакллантириш;
  • сертификатланган аудит ўтказиш;
  • аудит натижаларини таҳлил қилиш;
  • мувофиқлик сертификатини бериш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • мувофиқлик сертификатини тақдим этиш;
  • сертификатланган хизматни қайта баҳолаш (инспекция назорати).

 

Туризм хизматларини сертификатлаш ҳақида батафсил маълумот олиш учун шу манзилга ўтинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум