Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар бўйича санитария-эпидемиологик хулосани қандай олиш мумкин Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммасидан иш ҳақи бўйича ортиқча тўловни ушлаб қолиш мумкинми Иш ҳақи ўзгарганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини (касаллик таътилини) қандай қайта ҳисоблаш керак Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

Шартнома ҳолатини қандай билиш мумкин

19.02.2019

Рус тилида ўқиш

Энди тадбиркорлик субъектлари «UzASBO» дастурий мажмуаси ёрдамида бюджет ташкилотлари билан тузилган шартномалар ҳолатини текширишлари мумкин. Молия вазирлиги сайтида шу ҳақда хабар берилади.

  

Мажмуада яратилган модуль қуйидаги имкониятларни беради:

  • Давлат электрон харидлари порталида тузилган шартномаларнинг Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан рўйхатга олинганлигини мониторинг қилиш;
  • Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг махсус ҳисобварағига бюджет ташкилотлари томонидан тўловлар амалга оширилганлиги ҳақида маълумотлар олиш;
  • Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг махсус ҳисобварағидан етказиб берувчига тўловларни амалга ошириш учун киритилган ҳисобварақ-фактуралар ҳолатини назорат қилиш.



Ушбу функциядан фойдаланиш учун юридик шахс номига очилган ЭРИ калити орқали мажмуада рўйхатдан ўтиш зарур.



Дастурий мажмуа манзили: http://new.mdm.uz/uzasbo.

 

Эслатиб ўтамиз, «UzASBO» дастурий мажмуаси Молия вазирлиги томонидан 2011 йилда фойдаланишга жорий этилган. У бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек уларнинг интерактив ҳамкорлигини таъминлашга мўлжалланган. 

 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_