Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ШҲТ-2016 саммити якунлари: учрашувлар ва ҳужжатлар

29.06.2016

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтган юбилей саммити якунланди.

 

 

Асосий қарорлар ва ҳужжатлар

 

ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида ўтган учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этди.

 

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, диний экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари ШҲТнинг 15 йиллик фаолияти асосий натижаларини кўриб чиқдилар. ШҲТ нуфузли ва аҳамиятли тузилма сифатида халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллагани алоҳида таъкидланди.

 

Кенгайтирилган таркибдаги мажлисда кузатувчи мақомидаги мамлакатлар делегациялари раҳбарлари — Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф, саммит меҳмони — Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди. Шунингдек, -мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов, Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев қатнашди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Жефри Фелтман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа, АСЕАН Бош котиби Ле Лионг Минь, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори Гун Цзяньвэй ҳам иштирок этди. 

 

 

ШҲТни кенгайтириш жараёни муҳокамасида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси мақомига эга бўлиши ташкилот имкониятларини кенгайтириб, халқаро майдонда долзарб муаммоларни ҳал этишни таъминлайдиган кўп томонлама механизм сифатида ташкилот  ролини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Тошкент саммитида Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумларни имзолаш бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбарлари Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Камбоджа Қироллиги ва Непалга ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланишини ҳам маъқулладилар.

 

Саммит якунларига кўра:

 

- ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси;

 

- ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;

 

- ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

 

 

ШҲТ майдонидаги учрашувлар

 

Тошкентдаги ШҲТ тадбирлари доирасида иштирокчилар, ҳамкорлар, фахрий меҳмонлар ва кузатувчилар ўртасида ҳам қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Ислом Каримов:

 

- Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

 

- Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

 

- Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;

 

- Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;

 

- Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев;

 

- Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани;

 

- Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн;

 

- Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

 

ШҲТ саммити арафасида Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга ташриф буюрди. Икки мамлакат раҳбарлари учрашуви чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди. Музокараларда сиёсий мулоқотларни изчил давом эттириш, савдо, саноат, иқтисодиёт, энергетика, фан-таълим, маданият каби соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди. Минтақамизда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқаро таҳдид ва хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари мулоқотни икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом эттирдилар. Кўксарой қароргоҳидаги музокаралар якунида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг қўшма баёнотини имзоладилар. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтариш мақсади белгиланган.


ШҲТ доирасида бошқа аъзо давлатлар раҳбарлари ҳам турли учрашувларда иштирок этишди. Улардан бири  Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж ўртасидаги уч томонлама учрашув бўлди.  Музокаралар якунига кўра Хитой– Мўғулистон–Россия иқтисодий коридорини барпо этиш Дастури ва РФ Федерал божхона хизмати, ХХР Бош божхона бошқармаси ва  Мўғулистон Бош божхона-солиқ бошқармаси ўртасида айрим товарлар турларига нисбатан божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим имзоланди, хабар беради Kremlin.ru.

 

23 июнь куни юбилей ШҲТ доирасида ШҲТ Банклараро бирлашмаси  кенгашининг XII йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда инвестициялар, лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш, шунингдек кузатувчи давлатлар ва Ташкилотнинг мулоқот бўйича шериклари молия тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш соҳаларида  ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.  Тадбир иштирокчилари шунингдек ШҲТ Банклараро бирлашмасини ўрта муддатли (2017-2021 й.й.) истиқболда янада ривожлантириш Стратегияси лойиҳасини муҳокама қилишди. Йиғилиш якунлари бўйича Кенгаш аъзолари томонидан Мўғулистон тараққиёт банкига ШҲТ Банклараро бирлашмасининг шерик-банки мақомини бериш тўғрисидаги қарор имзоланди ва баённома қабул қилинди.

 

Саммит доирасида бошқа учрашувлар ҳам ўтказилди. Иштирокчи мамлакатлар раҳбарларининг юбилей учрашуви ниҳоясига етгандан сўнг  ШҲТга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди. Кейинги мажлис 2017 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум