Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сирдарёда бизнес-акселератор ташкил этилади

04.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Мақсад - ёшларда муҳандислик кўникмаларини шакллантириш ва инновацион фаолиятга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларни иш билан таъминлаш (ВМнинг 30.06.2019 йилдаги 545-сон қарорига қаранг).

 

Мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни (давлат муассасаси шаклидаги) ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази (кейинги ўринларда – Марказ)  ташкил этилади.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

  • юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда таълим жараёнига замонавий ахборот ва инновацион-педагогик технологияларни кенг жорий этиш орқали замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
  • ёшларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
  • ёшларда бизнес ғояларини шакллантириш, уни амалга ошириш ва юритиш қоидаларини ўргатиш, самарали бизнес режаларни ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантириш;
  • Сирдарё вилоятида кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга кўмаклашиш, уларга маркетинг билимларини ўргатиш ҳамда кичик тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда венчур фондларини жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
  • ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш;
  • ўқув курсларини тамомлаган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун инвесторларни жалб қилишга кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
  • мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида ихтирочилик ва новаторлик ғояларини шакллантириш ва ривожлантириш;
  • юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида илмий, илмий-тадқиқот, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотларини ўзаро интеграциясига кўмаклашиш.

 

Марказ Сирдарё шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 86-уй манзилидаги биноларда жойлаштирилади.

 

Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
  • халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳукумат Марказнинг бино ва иншоотларини қуриш ва қайта таъмирлаш бўйича вазифалар ва масъул ташкилотларни, шунингдек уларни молиялаштириш манбаларини белгилади. Шунингдек, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар ва болалар инновацион технопаркини  жиҳозлар ва робототехника тўпламлари билан таъминлаш харажатлари манбалари кўрсатилди.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказ уставини бир ой муддатда тасдиқлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16