Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

СК, ЖПК ва ЖКга ўзгартиришлар киритилади

26.11.2020

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Лойиҳада жиноят ишининг терговга тегишлилиги институтини янада такомиллаштириш мақсадида ЖПКнинг айрим моддаларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда. Хусусан, фуқароларнинг ҳаёти, жамият ва давлатнинг манфаатларига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳамда бошқа коррупцион ва мансабдорлик жиноятлар – прокуратура органлари томонидан, фуқароларнинг соғлиғи, мол-мулки, жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноятлар – ички ишлар органлари томонидан, мамлакат конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа манфаатларига қарши қаратилган жиноятлар давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан дастлабки терговга олиниши назарда тутилмоқда.

 

Муҳокамаларда ЖКда назарда тутилган айрим коррупцион ва мансабдорлик жиноятлари бўйича дастлабки терговни прокуратура органлари ваколатига ўтказиш таклифига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Лойиҳа асосида ЖПКнинг 345-моддаси бешинчи қисмига ЖКнинг 1251, 2161, 2162-моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича дастлабки терговни ички ишлар органларига ўтказиш бўйича ўзгартиш киритишда жиноятларни фош этишда ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятининг салоҳияти, уларнинг бу борадаги куч ва имкониятлари юқори эканлиги инобатга олингани қайд этилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

Жиноят-процессуал қонунчилиги кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлашга оид янги институт билан тўлдирилмоқда. Мазкур институт суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасининг самарадорлигига сезиларли ижобий таъсир ўтказиб, иш юритишни соддалаштиради.

 

Лойиҳа билан ЖПКга айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув институти ҳам киритилмоқда. Айбига иқрорлик тўғрисида келишув – ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича ўзига нисбатан қўйилган гумон, айблов билан келишган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан билдирилган илтимосномага асосан жиноят ишини юритишни назорат қилувчи прокурор билан тузиладиган келишув эканлиги лойиҳада аниқ белгиланмоқда.

 

ЖК айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноят ишлари бўйича жиноят содир этган шахсга нисбатан тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекснинг махсус қисми тегишли моддаси (қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклигини белгилаб берувчи 581-модда билан тўлдирилмоқда.

 

ЖПКнинг 51-моддасида белгиланганидек, шахс ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётганда, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда, айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги мустаҳкамланмоқда. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

 

Халқ вакиллари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Лойиҳа билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколати берилмоқда.

 

Ер солиғи бўйича берилган имтиёзлар, ер участкалари эгаллаган қисми бўйича, соғломлаштириш ва дам олиш жойлари, дам олиш уйлари, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун белгиланган жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса ва туристик зоналарда жойлашган бўлса, санаторий-курорт хизмати учун фойдаланишга берилган, туристик зонада жойлашган кўчмас мулк объектларига мол-мулк солиғи бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда.

 

Қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БМҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланяпти. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиладиган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солиниши кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳа билан Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик ўрнатилмоқда.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16