Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Соддалаштирилган иқтисодий суд ишини юритишда муаммолар мавжуд

25.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан баъзи вазиятларда қонундаги камчиликлар туфайли дебиторларга даъво талабларини тақдим этиш имкониятининг  йўқлиги жуда жиддий муаммо ҳисобланади. У қисқа муддатларда ҳал этилиши керак.

 

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб баҳоси қуйидаги миқдордан ошмайдиган даъво талаблари бўйича соддалаштирилган иқтисодий суд ишини юритиш жорий этилган (ИПКнинг 2032-моддаси):

  • юридик шахсларга нисбатан – 20 ЭКИҲ;
  • якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан – 5 ЭКИҲ.

 

Ушбу иш юритишнинг хусусиятларини биз илгари шарҳда келтириб ўтганмиз.

 

Жорий этилган пайтдан бошлаб уч ойдан кўп вақт ўтди. Соддалаштирилган иш юритиш амалиётда қанчалик самарали қўлланмоқда, ҳаммаси ўйланганидек ишлаяптими? Соддалиги ва кўриб чиқиш муддатларининг қисқарганлигига қарамай, ҳамон муаммоли жиҳатлари мавжуд. Амалиётдаги вазиятни кўриб чиқамиз.

 

I. Соддалаштирилган иш юритиш доирасида ташкилот даъво аризасига ариза нусхаси жавобгарга юборилганлиги ҳақидаги почта квитанциясини илова қилган ҳолда уни иқтисодий  судга топширди. Суд аризани кўриб чиқишни рад этди, сабаби жўнатилганлиги тўғрисидаги квитанция даъво аризасининг жавобгарга топширилганлиги далили ҳисобланмайди (ИПКнинг 2033 -моддаси). Суд вакилларининг тушунтиришича, топширилганлиги ҳақидаги далиллар даъво аризасининг кўчирма нусхасини шахсан олганлигини тасдиқловчи жавобгарнинг кузатув хатидаги имзосини назарда тутади. Даъвогар қуйидаги ҳолларда нима қилиши ноаниқ:

  • жавобгарнинг жойлашган жойи маълум эмас;
  • жавобгар даъво аризасининг кўчирма нусхасини олиш ва ҳужжатлар олинганлиги ҳақида кузатув хатида ўз имзосини қўйишдан бўйин товламоқда.

 

Қонунчиликда бундай вазиятларни ҳал қилиш усуллари назарда тутилмаган. Ҳуқуқий берк кўчага кириб қолиниши тайин:

  • даъво аризасининг жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далилларсиз иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилмайди;
  • сумманинг камлиги боис оддий иш юритиш тартибида кўриб чиқишнинг имконияти йўқ;
  • ҳақиқатда ташкилотнинг даъво талаблари бажарилиши мумкин эмас.

 

Суд органлари вакилларининг тушунтиришича, вазиятнинг мураккаблиги уларга маълум. Бироқ улар тегишли ҳужжатсиз даъво аризасини қабул қила олмайдилар, сабаби қонун бор ва улар уни бажаришлари шарт.Ушбу мавҳум ҳолат қанча давом этиши номаълум.

 

Мазкур муаммони ҳал этиш учун даъво аризасининг жавобгарга топширилганлигининг далиллари ҳисобланадиган ҳужжатлар рўйхатини аниқлаштириш етарли бўлади. Уларни буюртма хатни жавобгарга топшириш ҳақидаги почта хабарномаси билан тўлдириш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, жавобгарнинг жойлашган жойи маълум бўлмаган вазиятларни ҳам назарда тутиш лозим.

 

II.  Умумий иш юритиш тартибида, агар даъво аризаси бўйича жавобгар филиал (алоҳида бўлинма) бўлса, суд даъвогарнинг розилиги билан, филиални жавоб бериши лозим бўлган бош юридик шахсга алмаштиради (ИПКнинг 33, 45-моддалари). Соддалаштирилган иш юритиш тартибида эса, худди шундай вазиятда даъво аризаси кўриб чиқилмай рад этилади. Бунинг сабаби шуки, суд ишни тарафларни чақиртирмасдан кўриб чиқади (ИПКнинг 2034-моддаси). Бундан суд жавоб бериши лозим бўлган жавобгарга алмаштириш учун даъвогарнинг розилигини ололмаслиги келиб чиқади.

 

Филиал юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган ва мустақил юридик шахс ҳисобланмайди. Шу боис жавобгар филиал фақат филиални очган юридик шахсга алмаштирилиши мумкин ва лозим.

 

Мазкур вазиятни тартибга солиш учун ИПКга алоҳида бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)га тааллуқли ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда. Судья томонидан жавобгар-алоҳида бўлинмани бош юридик шахсга даъвогарнинг розилигисиз алмаштириш имкониятини яратиш лозим.

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум