Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқ органлари бир ҳафтада 1 202 та фуқарога жарима солдилар

23.02.2018

 

Давлат солиқ қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада 1439 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

 

Жами 1 202 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланган, жарималар суммаси эса 326,6 млн сўмни ташкил этган.

 

Тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини бартараф этган ва давлатга етказилган зарарни, шу жумладан пеня ва молиявий санкцияларни тўлиқ қоплаган 237 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ушбу статистикага киритилмади. Шу сабабли МЖТКнинг 271-моддасига мувофиқ улар жавобгарликдан озод қилинди.  

 

Жавобгарликдан қутула олмаганлар орасида ҳисобот топширишни кечиктирган ва МЖТКнинг 175-моддаси 1-қисмига кўра 55,6 млн сўмлик жаримага тортилган 329 та мансабдор шахс бор. Солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун яна 112 та фуқарога нисбатан МЖТКнинг 175-моддаси 6-қисми бўйича жазо қўлланди (жарималар суммаси – 57,8 млн сўм).

 

Одатда, ушбу ҳуқуқбузарликларга ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахсларнинг тажрибасизлиги сабаб бўлади. Натижада бизнес учун фақат маъмурий жазо кўринишидаги зарарлар суммаси 100 млн сўмдан ошди. Бунга пеня ва бошқа ҳисобланмалар ҳам қўшилса, талафот кўпроқ бўлади.

 

Ушбу муаммони ҳал этиш ва катта жарималардан қочишда BIR.UZ тизими ёрдам бериши мумкин. Ҳар қайси бухгалтер зарур соҳадаги билимлари даражасини баҳолаб, малакасини ошириши мумкин. Иш берувчилар учун эса у бухгалтерия ходимларини танлашда кўникма ва билимларини баҳолаш дастаги бўлиб хизмат қилади. Тизим ҳақида батафсил бу ерда ўқинг. 


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум