Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхоналар ЙҲҚ бузилиши учун жарима баллари ҳисобланишидан қандай қочишлари мумкин Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобида логотипни акс эттириш: қачон НМА ва қачон харажат сифатида киритилади Бухгалтер воситачилик тўғрисида нималарни билиши зарур

ССП рекламани бепул жойлаштириш бўйича акция эълон қилди

23.08.2016

Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган бўлиб, 2016 йил 1 сентябрдан 1 октябрга қадар ўтказилади.

– Кичик ва хусусий тадбиркорлик тоифасига кирадиган ҳар қандай компания реклама баннерини www.chamber.uz сайтида бепул жойлаштириш имкониятига эга бўлади. У компания ҳақида умумий маълумотлар ва янги товарлар ёки хизматлар юзасидан қандайдир бетакрор таклифни сақлаши мумкин, дейилади Савдо-саноат палатаси хабарида.

 

Акция доирасида ССП реклама (ахборот) баннерларини жойлаштириш учун учта зонани тақдим қилади:

 

- TOP BANNER (барча саҳифаларнинг юқори қисмида жойлаштирилади) – 1140x70;

 

- SIDE BAR (барча саҳифаларнинг ўнг қисмида жойлаштирилади) – 270x175;

 

- LARGE BANNER (сайт барча саҳифаларининг пастки қисмида жойлаштирилади) – 840x200.

 

Акцияда иштирок этиш масалалари бўйича (+99871) 239-19-51 телефон рақами орқали мурожаат қилиш ёки  e-mail: d.gafurova@chamber.uz  электрон почта манзилига ёзиш лозим.