Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Стоматолог талабалар иккита ОТМ дипломини оладилар

18.10.2019

Рус тилида ўқиш

Тошкент давлат стоматология институти (ТДСИ) Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар берди институт матбуот хизмати.

 

Факультет 2020/2021 ўқув йилидан Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўз фаолиятини бошлайди, таълим жараёни кредит–модуль тизими асосида амалга оширилади.

 

ТДСИ педагоглари Қозоғистон ўқитувчиларига ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича услубий ёрдам берадилар, маъруза ва семинар машғулотларини ўтказишга кўмаклашадилар, талабаларнинг ўқув-илмий дастурларида иштирок этадилар.

 

ТДСИ элликка яқин нуфузли ОТМлари - Москва давлат тиббиёт стоматология университети,  Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Оренбург давлат тиббиёт университети, Тернополь миллий тиббиёт университети билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаган.

 

Қўшма факультетлар талабалари дастлабки 2 йил мамлакатимизда таълим оладилар, ўқишни эса ҳамкорлик қилаётган ОТМларда тугаллайдилар. Битирувчилар иккита ОТМ дипломини оладилар.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16