Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари - инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари учун!

30.12.2016

2016 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий суд томонидан “Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ­– суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосидир” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.  

Ўзбекистонда судлар фаолияти такомиллашди, умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви амалга оширилди, жиноят процессида шахс ҳуқуқларини кафолатлашнинг мустаҳкам асослари яратилди, Асосий Қонунда акс эттирилган принципларга мувофиқ жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилди, шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш имкониятлари кенгайтирилди.

 

2008 йилда ўлим жазосининг бекор қилиниши, шунингдек жиноий жазолар тизимининг либераллаштирилишига доир чора-тадбирлар натижасида жиноятлар таркибининг 75%га яқини оғир, ўта оғир тоифалардан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган тоифаларга ўтказилганлиги катта социал, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлди.

 

Жиноят судлов ишлари амалиётига яраштирув институти жорий этилди, судларнинг иқтисодий жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш ўрнига жарималар тарзидаги жазоларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилди, миллий қонунчилигимизга “Хабеас корпус” институти жорий этилди — қамоққа олишга санкция бериш, шахсни лавозимидан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштиришдек процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳуқуқи прокурорлардан судларга ўтказилди.

 

Прокурор ва адвокатнинг жиноят ҳамда фуқаролик жараёнларининг барча босқичларидаги тортишувлари тенглигини, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнининг муҳим таркибий қисми сифатида адвокатура мустақиллигини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жиноят процессуал қонунчилигига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг, озодликни чеклаш жазо турининг киритилиши – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини кафолатлашда муҳим ўрин эгаллади.

 

Шунингдек, кассация инстанцияси ислоҳ қилинди, ишларни қайта кўриб чиқишнинг апелляция тартиби жорий этилди, суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш, судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ташкилий чора-тадбирлар, хусусан судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тавсия этишнинг мукаммал механизми яратилди.

 

Табиийки, бу ислоҳотлар ўз самараларини амалда яққол намоён этмоқда. Жумладан, 2015 йили озодликдан маҳрум қилинган шахслар сони 2000 йил билан солиштирганда икки баробар камайди. Жиноий жазолар либераллаштирилгани муносабати билан судларда ишларни кўриш жараёнида етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 39 минг 177 нафардан зиёд шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

 

Шунингдек, жиноят судлов ишлари амалиётига яраштирув институти жорий қилинган 2001 йилдан буён 188 минг 236 нафар шахс жавобгарликдан озод қилинди. Бу фақат маҳкумларни ёки билиб-билмай жиноятга қўл урган шахсларни жазодан озод қилишгина эмас, балки улар туфайли жабр тортадиган ҳар бир оилани, айниқса, ўсиб келаётган норасида ўғил-қизларнинг келгуси тақдирини ҳамда уларнинг келажагини турли салбий таъсир ва жиддий синовлардан ҳимоя қилиш демакдир.

 

Таҳлиллар кассация инстанциясининг тубдан ислоҳ қилингани ва суд ишларини қайта кўришнинг апелляция тартиби жорий этилгани биринчи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида тузатиш, суд фаолиятида сансалорликка йўл қўймасликнинг муҳим кафолатига айланганини кўрсатмоқда. Яъни, агар 2000 йилда суд хатоларининг деярли ярми назорат тартибида тузатилган бўлса, 2016 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида бундай ҳолатларнинг 90,1%и апелляция ва кассация тартибида бартараф этилган.

 

Инсонпарварлик тамойили асосида амалга оширилган мазкур ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг судларга ишончи ортиб бормоқда. Буни фуқароларнинг судларга мурожаатлари сонининг кун сайин ўсиб бораётганидан ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, 2014 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 217 минг 147 та иш кўрилган бўлса, 2015йилда 260 минг 732 та иш кўрилиб, улар юзасидан 968 минг 291 та суд буйруғи чиқарилган.

 

Матбуот анжуманида Олий суд томонидан сўнгги йилларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, кенг оммага мўлжалланган ҳуқуқий адабиётлар, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланиб, аҳолига бепул тарқатилаётгани таъкидлаб ўтилди ҳамда Олий суд томонидан нашр этилган «Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби», «Очиқлик ва шаффофлик – судлар фаолиятининг муҳим тамойили», «Никоҳ шартномаси – оила мустаҳкамлиги гарови» китобларининг тақдимоти ўтказилди.

 

 

 

Олимжон УСАРОВ,
 Ўзбекистон Республикаси  Олий суди

 Ахборот хизмати раҳбари

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Мусодара қилиш фақат суд орқали амалга оширилади

 

Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади

 

Суд ҳимояси: алимент ундириш!

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар: 

 

Корхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?

 

Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум