Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Суд ва ДСБ: банкротлик ҳақида ариза топширинг – солиқ қарзи I ярим йилликда ҳисобдан чиқарилади

Суд ва ДСБ: банкротлик ҳақида ариза топширинг – солиқ қарзи I ярим йилликда ҳисобдан чиқарилади

12.02.2018


Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва пойтахт Давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган семинарда собиқ якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш бўйича режалар хусусида сўз борди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Тошкент шаҳрида 500 дан ортиқ собиқ якка тартибдаги тадбиркорларнинг 8,6 млрд сўм миқдорида солиқ қарзи мавжуд экани таъкидланди.

 

«Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга киритилган тузатишлар бундай таомилни якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан қўллаш имконини бериши муносабати билан солиқ органларида ушбу таомил орқали солиқ қарзини умидсиз деб топиш ва уни ҳисобдан чиқариш учун асос пайдо бўлди. Тузатишлар шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Агар шу йилнинг биринчи чораги якунига қадар банкротлик очишга доир аризалар киритилса, ҳисобдан чиқариш биринчи ярим йилликда тугатилади. Июль ойидан бошлаб эса фуқаро тадбиркорлик фаолиятини тиклаши мумкин.

 

Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи Илҳомжон Ражабовнинг алоҳида таъкидлашича: «… Агарда якка тартибдаги тадбиркорнинг номида ягона турар жойи бўлса ва унда оила аъзолари билан доимий рўйхатда турса, ундирув ушбу мол-мулкка нисбатан қаратилмайди…».

 

Таҳририятдан: ундирув қандай мол-мулкга нисбатан қаратилмаслиги қуйидагиларда мустаҳкамланган:

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум