Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ЯИДХПда рўёбга чиқарилган янги интерактив хизмат жисмоний ва юридик шахсларга сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олишга электрон аризалар юбориш имкониятини беради.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатномани онлайн сўраш мумкин
Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатномани онлайн сўраш мумкин
30.01.2017

Хизмат бепул тақдим этилади. Ариза берувчи электрон шаклдаги аризага Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги 214-сон «Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши керак:
- тадбиркорлик субъекти - юридик шахс учун юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс учун якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- сувга қудуқларни бурғулаш назарда тутилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
- давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси.
Буюртма ариза берувчидан ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш ёки асосланган рад жавоби мазкур хизматнинг натижаси бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид материал:
Тадбиркорлар учун табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик юзасидан семинар ўтказилди
.
Янги сонларда ўқинг

- МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нималар ўзгармоқда?
- Сертификат талаб қилинмайди
- Чет элда тўланган фойда солиғи қандай ҳисобга олинади ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади
- Қандай активлар МҲХС бўйича асосий воситалар таркибидан чиқарилиши керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
- Пенсияни тиклаш, паспортни алмаштириш, санаторийга йўлланмалар, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи ҳақида...
- Отгуллар: қандай тўғри расмийлаштириш керак
- Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда
- Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида қачон огоҳлантириши керак