Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркор учун ташрифнома-сайт

21.11.2017

Аввалги материалларимизда  ижтимоий тармоқларнинг бизнес учун аҳамияти ва уларда саҳифаларни қандай юритиш кераклиги  ҳақида ёзган эдик. Хусусан, бир саҳифалик сайтлар-лендинглар ҳақида тушунча бериб ўтгандик. Бу сафар эса ўзига хос ташриф қоғозига айланиши мумкин шундай бир саҳифалик сайтларни яратишга уриниб кўрамиз.

 

Агар ўз тадбиркорлик фаолиятингиз ҳақида бир саҳифалик оддий ва тушунарли ва содда сайт яратишга аҳд қилган бўлсангиз, Carrd хизмати ёрдамида уни деярли 10 дақиқа ичида ярата оласиз.

 

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс: «Агар сиз яратган бизнес интернетда мавжуд бўлмаса, сиз — бизнесда мавжуд эмассиз», — деганида нақадар ҳақ эди. Айниқса, ҳозир бу сўзларни инкор килиб бўлмайди. Бугунги кунга келиб йирик тадбиркорлик соҳаларидан тортиб, энг кичик тадбиркорлик йўналишларигача  — сартарошхона бўладими, пишириқлар корхонасими, фотостудия дейсизми, тўй либослари салонларими — буларнинг барчаси ўз сайтига эга бўлиши шарт, чунки у истеъмолчининг “юрагига”ча бўлган энг тезкор ва тўғри йўлдир.

 

Аммо ҳар қандай тадбиркорнинг ҳам тўлақонли сайтга эгалик қилиш учун вақти ва ресурслари етарли бўлмаслиги мумкин ёки сайтнинг профессионаллар томонидан юритилиши ҳамда хизмат кўрсатилиши учун харажатларни кўтаришга имкони етмайди. Шундай пайтда бир саҳифалик лендинг деб аталувчи сайтлар ёрдамга келади. Очиғини айтганда, тўлақонли сайтнинг барча учун кераги ҳам йўқ. Кўп ҳолатларда асосий маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этувчи бир саҳифалик ташрифнома-сайтга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилади.

 

Янги ташкил этилган  Carrd хизмати бундай сайтларни осон яратишга имкон беради. Унинг ёрдамида бир неча дақиқа ичида ихчам ва жозибадор саҳифа яратиш мумкин. Бунинг учун, аввало, сайтда мавжуд бўлган безатиш шаклларидан бирини танлаш керак бўлади. Гарчи бундай тайёр шакллар унча кўп бўлмаса-да, ҳар ким уни ўз дидига мослаб, созлаб олиши мумкин.

 

Шундан кейин муҳаррир саҳифаси очилади. Саҳифа бўм-бўш бўлиб, унинг мазмунини ўзингиз таъбингизга қараб бойитсангиз бўлади.

 

Уни бойитиш ва безак бериш жуда осон. Умумий фон учун сурат танланади ва юклаб олинади, кейин матнли блоклар аста-секин тўлдирилади (мазмун, ҳажм, шрифт, ранг). Қарабсизки, сайт мутлақо ўзгача кўринишда қад ростлайди. Агар таклиф этилган шаклда бирор элемент етишмаётган бўлса (масалан, видео қўшмоқчи бўлсангиз), уни плюс белгисини босиш ёрдамида қўшишингиз мумкин.

 

Исталган вақтда сайтдан фойдаланиб кўриш ва унинг функционалини баҳолаш мумкин. Бунинг учун муҳаррирнинг дастаклар бўлимидан фойдаланиб кўриш учун махсус тугмача мавжуд. Сайт тайёр бўлганда сақлаш тугмасини босиб, уни чоп этасиз. Бундан олдин эса рўйхатдан ўтиш ва сайт учун ном танлаш эсдан чиқмасин.

 

Carrd хизматидан бепул фойдаланишда манзил танланади, пуллик хизмат фойдаланувчилари эса уни бошқа манзиллар билан боғлаш ва баъзи бошқа функциялардан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

 

Тўлақонли сайт очишдан олдин мазкур хизматдан фойдаланиб кўришни тавсия этамиз. Ахир, уни яратиш учун атиги 10 дақиқа вақт кетади.  

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз. 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум