Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Тадбиркорларга истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши рейтинги берилади

24.05.2021

Рус тилида ўқиш

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши рейтингини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилди.

 

Ушбу рейтинг тадбиркорлик субъектларининг инсофли фаолияти юритишини баҳолаш кўрсаткичига айланиши кутилмоқда, улар фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари устун бўлиши керак.

 

Реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида тўлиқ ва тўғри маълумотлар бериладими, истеъмолчиларнинг шикоятлари зудлик билан кўриб чиқиладими, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этиладими, қандай тўлов усуллари мавжуд? Рейтинг учун зарур бўлган маълумотларни олишга имкон берадиган шунга ўхшаш бир қатор саволлар сўровномага киритилди.

 

Сўровда чакана савдо объектлари (дўконлар, супермаркетлар, автосалонлар, заргарлик дўконлари ва бошқалар) ҳамда умумий овқатланиш объектлари (кафе, бистро, ресторанлар ва бошқалар) иштирок этиши мумкин.

 

Рейтингни ишлаб чиқиш ва юритиш ҳамда тизимни баҳолаш мезонларини белгилаш вазифалари Президентнинг 3.02.2021 йилдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юклатилган.

 

МДҲ ҳудудида ўхшашлари бўлмаган мазкур ўрганишларнинг мақсади тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъмолчиларнинг рейтинг иштирокчиси фаолиятини қўллаб-қувватлаш даражасини аниқлаш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқи устуворлигини таъминлаганлик даражаси тўғрисида оммабоп маълумотларни шакллантириш ҳисобланади.

 

Рейтингда иштирок этиш учун тадбиркорлик субъекти анкета-сўровномани тўлдиради. Ҳар бир мезон бўйича Агентлик томонидан баҳо қўйилади ва тегишли балл берилади.

 

Кейинги босқич истеъмолчилар томонидан амалга оширилади, яъни оммавий овоз берилади. Иккита босқич якунларига кўра иштирокчилар тўплаган баллари жамланади ва рейтингдаги ўринлар аниқланади.

 

Рейтинг доимий асосда шакллантирилади ва Агентликнинг расмий сайтига жойлаштирилади.

 

Лола Абдуазимова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум