Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ТДЮУда танлов: «халқаро» ҳуқуқшунослар ғолиб бўлишди

18.12.2018

Рус тилида ўқиш

Тошкент давлат юридик университетида 3-курс талабалари ўртасида мукофот фонди 40 ЭКИҲни ташкил қилган «Жиноят ишлари бўйича намунавий суд процесси» танлови ўтказилди.

 

Танлов Жиноят-процессуал ҳуқуқи ва криминалистика кафедраси томонидан илмий-инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш бўлими ва 3-курс деканати билан биргаликда ташкил қилинди. «Norma» компанияси акцияда ҳамкор сифатида қатнашди.

 

Танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси И.Раҳмонқулов раислигидаги ҳайъат томонидан баҳоланди. Ҳайъат У.Тўхташева, С.Азимов, А.Абдуллаев, М.Ўразалиев,  Д.Маҳкамов, Д.Кенжабоев каби обрўли ҳуқуқшунос ва амалиётчилардан таркиб топди.

 

Биринчи босқичда ҳайъат томонидан қуйидаги процессуал ҳужжатларни тайёрлаш маҳорати баҳоланди:  

  • фабула;
  • жиноий ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги қарорлар;
  • суд мажлиси баённомаси;
  • ҳукм.

 

Натижаларга кўра юқори балларни қўлга киритган фақат бешта гуруҳ иккинчи босқичга ўтди.

 

Иккинчи босқич иштирокчиларига суд жараёнини намойиш қилиш ва уни видеотасмага ёзиб олиш топширилди. Берилган топшириққа бундай ёндашув иштирокчиларнинг касбий кўникмаларини ва шахсий сифатларини намойиш этишларига имконият яратди.

 

Халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасининг бўлажак мутахассисларидан иборат 1-гуруҳ топшириқни ҳаммадан юқори даражада бажарди. Уларга диплом ва 10 ЭКИҲ миқдоридаги мукофот пули топширилди.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16