Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Телефон рақамлари тўққизта белгили бўлади

24.08.2018

Рус тилида ўқиш

2018 йил охиригача еттита белгили телефон алоқаси нумерация тизимидан тўққизта белгилисига ўтиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ахборот коммуникациялари вазирлиги. 

 

Абонентлар учун 9 белгили нумерация тизимига ўтишда рақамларни оператор ёки минтақа коди билан теришга тўғри келиши асосий ўзгариш бўлади (мисол: эски рақам: 283XXXX / янги рақам: 71283XXXX). Ўз телефонларидаги рақамларни кодлар билан тўлиқ кўринишда сақлаган абонентлар ҳеч қандай ноқулайлик ҳис қилмайдилар.

 

Бу – муҳим! Бутун республика бўйлаб ягона нумерация ва тарификация зонаси бўлади, натижада халқаро телефон алоқаси телекоммуникациялар хизмати тури сифатида йўққа чиқади. Бунда абонентлар ўз шаҳри ичида ҳам, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига қўнғироқ қилганда ҳам бир хил ҳақ тўлайдилар.

 

9 белгили нумерация тизимига ўтгандан кейин қуйидагилар ўзгармай қолади:

 

  • 101, 102, 103, 104, 1050 рақамлари бўйича фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғин хавфсизлиги, милиция, тез тиббий ёрдам, газ тармоғи авария хизмати, қутқарув хизмати) чақириш тартиби;
  • Ўзбекистон Республикаси абонентлари рақамларини хорижда териш тартиби. Мазкур тартиб аввалгидек қолади: + 998 АВ ХХХХХХХ, бунда + хорижий мамлакат халқаро алоқасига чиқиш префикси, 998 Ўзбекистон коди, АВ Ўзбекистон шаҳри ёки оператори коди, ХХХХХХХ абонент рақами. АВ 78 коди жорий этилаётган провайдерлар («EAST TELECOM» МЧЖ, «BUZTON» ҚК МЧЖ, «SARKOR TELEKOM» ҚК МЧЖ ва «SHARQ TELEKOM» МЧЖ) абонентларининг рақамлари бундан мустасно;
  • Ўзбекистон абонентларининг еттита белгили абонент рақами, шунингдек Ўзбекистон уяли ва қатъий белгиланган абонентларининг халқаро форматдаги абонент рақами (998 АВ ХХХХХХХ ёки АВ ХХХХХХХ). АВ 78 коди жорий этилаётган провайдерлар («EAST TELECOM» МЧЖ, «BUZTON» ҚК МЧЖ, «SARKOR TELEKOM» ҚК МЧЖ ва «SHARQ TELEKOM» МЧЖ) абонентларининг рақамлари бундан мустасно;  
  • халқаро форматда уяли алоқа рақамларига боғланган ижтимоий тармоқлар аккаунтлари, тўлов тизимлари ва бошқа рўйхатга олишлар ўзгартиришсиз ишлашда давом этади;
  • вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ахборот-маълумотнома хизматларининг қисқа (4 белгили) рақамларини териш тартиби.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум