Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда «Смарт-сити» технологияларини жорий этувчи ҳамкор белгиланди

23.10.2018

Рус тилида ўқиш


Россия компанияси Ўзбекистон пойтахтида «Смарт-сити» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун блокчейн-платформани тақдим этади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Бу йил Сколковода бўлиб ўтган «Очиқ инновациялар» йиллик Москва форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инновациялар департаменти билан Universa компанияси ўртасида тегишли битим имзоланди.

 

Блокчейн технологияси қўлланилган смарт-платформа пойтахтимиз ҳаётининг турли соҳаларида одамлар, шаҳар хизматлари ва бизнес ўртасида янги муносабатлар ўрнатиб, молиявий чиқимлар камайишини таъминлайди.

 

Блокчейн барча шаҳар ва минтақавий хизматлар ишини реал вақт режимида кузатиш, турли даражадаги лойиҳа ва ташаббусларни овозга қўйиш, ҳар қандай турдаги ишлар ва хизматларга тендерларни очиқ-ошкора тарзда ўтказиш ва УКХ хизматлари ишини мақбуллаштириш имконини беради. Тақсимланган реестрлар технологиясидан фойдаланиш Тошкент шаҳри иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини мутлақо янги рақамли даражага олиб чиқади.

 

Яқин орада Universa компанияси делегацияси икки томонлама музокаралар ўтказиш ва пойтахтда «Смарт-сити» технологиясини жорий этиш пилот лойиҳасини амалга ошириш имкониятини белгилаш мақсадида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирмоқда.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16